Етти ойда Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ келган топ-5 давлат

Oбуна бўлиш
Фақат июль ойининг ўзида Ўзбекистонга туристик мақсадларда қарийб 1,2 млн хорижлик келди. Етти ойлик кўрсаткич эса 7,7 миллиондан ошди
Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь–июль ойларида туристик мақсадларда 7 749 308 нафар хорижий фуқаро келди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 млн нафарга ёки 22,6 фоизга кўп, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Январь–июнь ойларида бу кўрсаткич 6 565 410 нафарни ташкил этган эди. Демак, фақат июль ойининг ўзида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 1 183 898 нафар хорижлик келган.
Етти ойда Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан келган. Кейинги ўринларни Россия ва Афғонистон эгаллаган.
Шу тариқа, биринчи бешликдаги тўрт давлат Ўзбекистон билан чегарадош. Чегарадош бўлмаган давлатлар орасида эса Россия сайёҳлар сони бўйича етакчи бўлди.
Ундан кейин Хитой, Туркманистон, Туркия, Ҳиндистон ва Корея Республикаси қайд этилган.
Қайси давлатдан қанча сайёҳ келгани ҳақида батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0