Қуш парвози баландлигидан назар: Тошкент телеминораси сайёҳларни қандай жалб этмоқда

© Sputnik / Бахром Хатамов Тошкент телеминорасидан кўринадиган боғ ҳудуди, пойтахт каналлари ва Қатағон қурбонлари хотираси музейи
Тошкент телеминорасидан кўринадиган боғ ҳудуди, пойтахт каналлари ва Қатағон қурбонлари хотираси музейи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкент телеминораси бугун сайёҳлар учун ҳам жозибадор масканга айланмоқда. Экспозициялар, ноёб мозаикалар ва томоша майдончаси шаҳарни янги ракурсдан кўриш имконини беради.
Баландлиги 375 метр бўлган Тошкент телеминораси 1985 йил 15 январда фойдаланишга топширилган. Бугун у пойтахтнинг асосий меъморий рамзларидан бири бўлиб, Жаҳон буюк миноралар федерацияси таркибига киради. Телеминора 1991 йилдан буён федерация аъзоси ҳисобланади.
© Sputnik / Бахром Хатамов Тошкент телеминораси кириш қисмидаги сайёҳлар
Тошкент телеминораси кириш қисмидаги сайёҳлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Тошкент телеминораси кириш қисмидаги сайёҳлар
Аммо телеминора фақат телевидение, радиоэшиттириш ва алоқа маркази эмас. Унинг сайёҳлик аҳамияти ҳам тобора яққол намоён бўлмоқда. Ташриф фойедаги экспозициядан бошланиб, минора тарихи билан танишиш ва томоша майдончасига кўтарилиш билан давом этади.
© Sputnik / Бахром Хатамов Дунёдаги машҳур телеминоралар макетлари жойлашган экспозиция
Дунёдаги машҳур телеминоралар макетлари жойлашган экспозиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Дунёдаги машҳур телеминоралар макетлари жойлашган экспозиция

"Шу ердан бизнинг телеминора музейимиз бошланади. Экспозицияда Германия, Австралия, Янги Зеландия, Австрия, Корея, Мексика, Туркия, Англия, Голландия, Испания ва Канададаги телеминораларнинг макетлари бор. Айримлари 3D-принтерда чоп қилинган", — дейди экскурсовод Нодир Зарифов.

Экспозиция Тошкент телеминорасини дунёдаги бошқа машҳур баланд иншоотлар билан бир қаторда кўриш имконини беради. Телеминора фойесида турли мамлакатлардаги машҳур миноралар макетлари намойиш этилган.
© Sputnik / Бахром Хатамов Томоша майдончасидан шаҳарни кузатаётган меҳмонлар
Томоша майдончасидан шаҳарни кузатаётган меҳмонлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Томоша майдончасидан шаҳарни кузатаётган меҳмонлар
Экскурсиянинг яна бир қисми миноранинг қурилиш тарихи билан боғлиқ. Қурилиш ишлари 1978 йилда бошланган ва иншоот 1985 йил январда ишга туширилган. Минора ҳудуднинг сейсмик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда барпо этилган ва 11 метрли мустаҳкам пойдеворга таянади.

"Тошкент телеминорасининг умумий баландлиги 375 метр. Унинг 93 метрлик учта қўшимча таянчи бор. Сайёҳлар учун энг қизиқарли жойлардан бири томоша майдончаси. Бу ердан Тошкент бутунлай бошқача кўринади", — таъкидлайди Зарифов.

© Sputnik / Бахром Хатамов Телеминорадан кўринаётган яшил ҳудудлар ва истироҳат боғи
Телеминорадан кўринаётган яшил ҳудудлар ва истироҳат боғи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Телеминорадан кўринаётган яшил ҳудудлар ва истироҳат боғи
Телеминорага ташриф маршрути унинг тарихи ва қурилишига бағишланган экспозиция билан танишиш, тезюрар лифтларда томоша майдончасига кўтарилиш ва шаҳар панорамасини кузатишни ўз ичига олади. Телеминоранинг расмий сайтида томоша майдончаси 100 метр баландликда жойлашгани кўрсатилган.
© Sputnik / Бахром Хатамов Телеминора меҳмонлари нигоҳидаги Тошкент
Телеминора меҳмонлари нигоҳидаги Тошкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Телеминора меҳмонлари нигоҳидаги Тошкент
Юқоридан замонавий Тошкентнинг турли қиёфаларини бир вақтнинг ўзида кўриш мумкин: яшил ҳудудлар, турар жой массивлари, янги баланд бинолар, автомобиль йўллари, каналлар, боғлар ва темир йўл тармоқлари. Сайёҳ учун бу пойтахт кўламини ҳис қилиш ва шаҳар географиясини яхшироқ тасаввур этиш имкониятидир.
© Sputnik / Бахром Хатамов Телеминорадан Тошкент панорамаси
Телеминорадан Тошкент панорамаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Телеминорадан Тошкент панорамаси
Телеминора интерьеридаги монументал санъат ҳам ташриф буюрувчилар эътиборини тортади. Бу ерда Абдумалик Бухарбаев ижод қилган йирик мозаик паннолар мавжуд. Расмий маълумотларга кўра, ушбу монументал асарнинг майдони 255 квадрат метрдан ортиқ.
© Sputnik / Бахром Хатамов Тошкент телеминораси интерьеридаги монументал мозаика
Тошкент телеминораси интерьеридаги монументал мозаика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Тошкент телеминораси интерьеридаги монументал мозаика

"Мозаика қўл меҳнати билан бажарилган. Бу катта монументал иш. Кўп сайёҳлар телеминорага шаҳарни юқоридан кўриш учун келишади, аммо ичкаридаги санъат асарлари ҳам улар учун алоҳида кашфиёт бўлади", — дейди Нодир Зарифов.

© Sputnik / Бахром Хатамов Мини-музейдаги радио ва аудиотехника коллекцияси билан танишаётган меҳмон
Мини-музейдаги радио ва аудиотехника коллекцияси билан танишаётган меҳмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Мини-музейдаги радио ва аудиотехника коллекцияси билан танишаётган меҳмон
Экспозицияни Эдуард Аваковнинг магнитофон ва радиоаппаратлар коллекцияси ҳам бойитади. Экскурсоводнинг айтишича, техника алоҳида мини-музей шаклида жамланиб, экспонат сифатида намойиш этилмоқда.
© Sputnik / Бахром Хатамов Тошкент телеминорасидан кўринадиган боғ ҳудуди, пойтахт каналлари ва Қатағон қурбонлари хотираси музейи
Тошкент телеминорасидан кўринадиган боғ ҳудуди, пойтахт каналлари ва Қатағон қурбонлари хотираси музейи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Тошкент телеминорасидан кўринадиган боғ ҳудуди, пойтахт каналлари ва Қатағон қурбонлари хотираси музейи
© Sputnik / Бахром Хатамов 240 нафар меҳмонни сиғдира оладиган ресторан 110 метр баландликда жойлашган
240 нафар меҳмонни сиғдира оладиган ресторан 110 метр баландликда жойлашган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
240 нафар меҳмонни сиғдира оладиган ресторан 110 метр баландликда жойлашган
© Sputnik / Бахром Хатамов Тошкент телеминорасидан аква боғ ва бассейннинг панорамик кўриниши
Тошкент телеминорасидан аква боғ ва бассейннинг панорамик кўриниши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Тошкент телеминорасидан аква боғ ва бассейннинг панорамик кўриниши
© Sputnik / Бахром Хатамов Тошкентнинг турар жойлари орасидаги темир йўллар
Тошкентнинг турар жойлари орасидаги темир йўллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Тошкентнинг турар жойлари орасидаги темир йўллар
© Sputnik / Бахром Хатамов Тошкент кўчаларидаги жамоат транспорти — юқоридан кўриниш
Тошкент кўчаларидаги жамоат транспорти — юқоридан кўриниш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Тошкент кўчаларидаги жамоат транспорти — юқоридан кўриниш
© Sputnik / Бахром Хатамов Шахристон кўчасидаги турар-жой бинолари ва пойтахтнинг замонавий меъморчилиги
Шахристон кўчасидаги турар-жой бинолари ва пойтахтнинг замонавий меъморчилиги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Шахристон кўчасидаги турар-жой бинолари ва пойтахтнинг замонавий меъморчилиги
Шу тариқа, Тошкент телеминораси бугун бир вақтнинг ўзида муҳандислик иншооти, музей-экспозиция, томоша майдончаси ва шаҳар билан танишиш учун ўзига хос сайёҳлик нуқтаси сифатида намоён бўлади. Хорижлик меҳмон учун у Тошкентни юқоридан кўриш имкониятини берса, пойтахт аҳолиси учун таниш шаҳарни янги ракурсдан кашф этиш имконидир.
Янгиликлар лентаси
0