Ипотека облигациялари ва капитал бозори: Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кутилмоқда

© Getty Images / Don MasonИнформации об акциях и облигациях
Информации об акциях и облигациях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистонда илк бор ипотека облигациялари тизимини қонунан жорий этиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, акция ва корпоратив облигациялар эмиссияси ҳажми ўсмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор ипотека облигациялари тизимини қонунан жорий этиш кутилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бошқармаси бошлиғи Саулат Торешов маълум қилди.
Янги механизмда банк ипотека кредитларидан шаклланган активларни махсус молия компаниясига сотади. Компания ушбу активлар асосида ипотека облигацияларини чиқаради. Инвесторларга фоиз ва асосий маблағ ипотека кредитлари бўйича йиллар давомида келиб тушадиган тўловлар ҳисобидан қайтарилади.

“Бу механизм банкларга аввал берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш ва қўшимча маблағ жалб қилиш имконини беради. Кредитлар тўланмай қолган ҳолатларда эса инвесторларни ҳимоя қилиш механизми қўлланилади”, — деди Торешов.

Қабул қилиниши кутилаётган қонун лойиҳасида халқаро молия институтларига миллий валютада облигациялар чиқариш ҳуқуқини бериш ҳам назарда тутилган.
Айни пайтда капитал бозори кўрсаткичлари ҳам ўсмоқда. Акциялар эмиссияси ҳажми:
2023 йилда — 189,7 трлн сўм;
2024 йилда — 214,7 трлн сўм;
2025 йилда — 265,1 трлн сўм;
2026 йил биринчи ярим йиллигида — 269,4 трлн сўм.
Корпоратив облигациялар эмиссияси 2023 йилда 1,6 трлн, 2024 йилда 1,9 трлн, 2025 йилда 3,9 трлн сўмни ташкил этган. 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса бу кўрсаткич 7 трлн сўмдан ошди.
Фонд биржасидаги умумий савдолар ҳажми 2025 йил якунида 17,6 трлн сўмга етиб, ўсиш суръати олти бараварни ташкил қилди. 2026 йил биринчи ярим йиллигида савдолар ҳажми 6,9 трлн сўм бўлди.
Шунингдек, қонун лойиҳасида инвестиция фондларининг дивиденд кўринишида оладиган даромадларини дивиденд солиғидан озод қилиш таклиф этилмоқда.
С. Торешевга кўра, қопланган ва секьюритизацияланган облигациялар бўйича ажратилган активларни сотиш ҳамда сотиб олиш операциялари ҳам солиқдан озод қилиниши мумкин.
Бундан ташқари, 2038 йилга қадар Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича фоиз даромадлари ва ижобий курс фарқларини тегишли равишда даромад ва фойда солиғидан озод қилиш режалаштирилмоқда.
Бу имтиёз чет эл валютасида ифодаланган облигациялар ҳамда сукук қимматли қоғозларидан олинадиган даромадларга ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.
В Узбекистане установлен порядок выпуска облигаций в долларах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
Айрим компаниялар долларда облигация чиқариб, қарз жалб қилиши мумкин бўлади
Янгиликлар лентаси
0