Айрим компаниялар долларда облигация чиқариб, қарз жалб қилиши мумкин бўлади

© Sputnik / Сгенерировано ИИВ Узбекистане установлен порядок выпуска облигаций в долларах
В Узбекистане установлен порядок выпуска облигаций в долларах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
Oбуна бўлиш
Облигацияларни Ўзбекистон резиденти бўлган, “тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар чиқариши мумкин.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистонда айрим компаниялар доллар ва бошқа чет эл валюталарида облигация чиқариб, инвесторлардан қарз маблағлари жалб қилиши мумкин бўлади.
Адлия вазирлиги капитал бозори соҳасида “тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида облигациялар чиқариш ва жойлаштириш тартибига оид ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди.
Облигацияларни Ўзбекистон резиденти бўлган, “тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар чиқариши мумкин. Улар йиллик молиявий ҳисобот бўйича мустақил аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосасига эга бўлиши керак.
Битта эмитент томонидан чиқариладиган валюта облигацияларининг умумий суммаси 50 миллион доллар эквивалентидан ошмаслиги лозим.
Валюта облигациялари таъминланган ёки таъминланмаган ҳолда чиқарилиши мумкин. Таъминотсиз облигация чиқаришга эмитентнинг ўз капитали миқдори доирасида рухсат берилади. Агар облигациялар ҳажми ўз капиталидан ошиб кетса, ортиқча сумма учун таъминот тақдим этилиши шарт.
Валюта облигацияларини чиқариш, жойлаштириш ва муомалага киритиш, шунингдек, улар бўйича даромадларни тўлаш ва сўндириш устидан назорат Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан амалга оширилади.

Валюта облигацияси — номинал қиймати ва даромади чет эл валютасида белгиланадиган қимматли қоғоз. У орқали компания инвесторлардан маблағ жалб қилади, инвестор эса белгиланган муддатда облигация қиймати ва даромадини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Облигация акция эмас: уни сотиб олган инвестор компания эгасига айланмайди. Аммо қарз қайтарилмаса ва облигация таъминот билан чиқарилган бўлса, инвесторлар суд орқали қарзни шу таъминот ҳисобидан ундиришни талаб қилиши мумкин.

Заседания Законодательной палаты Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
Давлат кафолати остида ташқи қарз олишни маъқуллашни парламентга ўтказиш таклиф қилинди
Янгиликлар лентаси
0