Давлат кафолати остида ташқи қарз олишни маъқуллашни парламентга ўтказиш таклиф қилинди

© Законодательная палата Олий МажлисаЗаседания Законодательной палаты Олий Мажлиса
Заседания Законодательной палаты Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
Oбуна бўлиш
Бундан буён давлат харидларида товар, иш ва хизматларни тўғридан-тўғри сотиб олиш мумкин бўлган ҳолатлар фақат қонун билан белгиланади.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини маъқуллашни парламент ваколатига ўтказиш таклиф қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги кунда Олий Мажлис энг кучли парламентларга хос бўлган барча назорат ваколатларига эга.
Хусусан, 2023 йилдан буён ташқи қарз миқдорини парламент белгилаб келмоқда.
“Энди давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини маъқуллашни ҳам парламент ваколатига ўтказишни таклиф қиламан”, - деди Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа йўллаётган мурожаатномаси чоғида.
Таъкидланишчиа, бундан буён давлат харидларида товар, иш ва хизматларни тўғридан-тўғри сотиб олиш мумкин бўлган ҳолатлар фақат қонун билан белгиланади.
Конституциявий ислоҳотлар доирасида вилоят ҳокимлари ва маҳаллий кенгашлар раислари лавозимлари бир-биридан ажратилган эди. Энди бу тизим 2026 йилдан 208 та туман ва шаҳарда ҳам йўлга қўйилади.
“Айни пайтда ушбу жиддий сиёсий ислоҳот ҳокимлар ва ижро идораларидан Кенгашларга муносабатни мутлақо ўзгартиришни талаб қилади. Бундан буён депутат сўровлари ижроси ҳар чоракда таҳлил қилиниб, сусткашликка йўл қўйилган ҳолатлар бўйича прокуратурага тақдимнома киритилади”, - деди президент.
Янгиликлар лентаси
0