Нижнекамскда дрон ҳужумида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасадлари ватанга олиб келинди
Нижнекамскда дрон ҳужумида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасадлари ватанга олиб келинди
Sputnik Ўзбекистон
Нижнекамскда дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган саккиз нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари 12 август куни махсус рейс билан ватанга олиб келинди. Дафн харажатлари давлат ҳисобидан қопланади.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Татаристондаги дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган саккиз нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари 12 август куни махсус авиарейс билан ватанга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.ТИВ маълумотига кўра, 10 август куни Нижнекамск шаҳридаги қатор объектларга дронлар орқали ҳужум қилинган. Ҳодиса оқибатида маҳаллий қурилиш корхонасида ишлаган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, яна бир қатор фуқаролар турли даражада жароҳат олиб, шифохоналарга жойлаштирилган.Президент топшириғи билан тузилган Ҳукумат комиссияси доирасида ТИВ, ФВВ, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миграция агентлиги ва бошқа идоралар ҳалок бўлганларни Ватанга қайтариш, жабрланганларга ёрдам бериш ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этди.ТИВ жабрланганларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ масалалар Россия томони билан ҳамкорликда назоратда эканини билдирди.
Жасадлар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида олиб келинди. Дафн маросими харажатларини ҳам давлат қоплайди.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Татаристондаги дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган саккиз нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари 12 август куни махсус авиарейс билан ватанга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
ТИВ маълумотига кўра, 10 август куни Нижнекамск шаҳридаги қатор объектларга дронлар орқали ҳужум қилинган. Ҳодиса оқибатида маҳаллий қурилиш корхонасида ишлаган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, яна бир қатор фуқаролар турли даражада жароҳат олиб, шифохоналарга жойлаштирилган.
Президент топшириғи билан тузилган Ҳукумат комиссияси доирасида ТИВ, ФВВ, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миграция агентлиги ва бошқа идоралар ҳалок бўлганларни Ватанга қайтариш, жабрланганларга ёрдам бериш ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этди.
Миграция агентлигининг Sputnik агентлигигига маълум қилишича, жасадларни олиб келиш давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилган. Ўзбекистондаги дафн маросимлари билан боғлиқ харажатлар ҳам давлат томонидан қопланади.
ТИВ жабрланганларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ масалалар Россия томони билан ҳамкорликда назоратда эканини билдирди.