Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда хорижий маркетплейслардан йирик харидларга 5 фоизлик бож жорий этилади

© Unsplash/Campaign CreatorsЭлектронная торговля в интернете.
Электронная торговля в интернете. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Oбуна бўлиш
2027 йилдан 200 еврогача бўлган шахсий харидлар божсиз қолади, ундан юқори товарларга янги тартиб қўлланилади.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. ЕОИИда 2027 йил 1 январдан хорижий маркетплейслар орқали олиб кириладиган товарларга янги божхона қоидалари жорий этилади. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлигининг ЕОИИни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Элимбек Қанибек уулу маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон.
Бож ставкаси товар қийматининг 5 фоизини, бироқ ҳар бир килограмм учун камида 1 еврони ташкил этади. Шу билан бирга, шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган товарларга божсиз чегара сақлаб қолинади.
"Биз одамлар шахсий фойдаланиш учун товарларга буюртма беришини тушунамиз, шунинг учун 200 еврогача бўлган товарлар бож тўламасдан олиб кирилади", — деди Қанибек уулу.
Унинг сўзларига кўра, янги тартиб, жумладан, Хитой маркетплейсларидан амалга ошириладиган харидларга ҳам татбиқ этилади.
ЕОИИда ташқи электрон савдони тартибга солишнинг янги механизми 2027 йил 1 январдан ишга тушиши режалаштирилган. Электрон савдо орқали олиб кириладиган товарлар алоҳида тоифага ажратилади ва улар учун ягона божхона тартиби қўлланилади.
Қанибек уулунинг таъкидлашича, ҳозир ЕОИИ шартномасига электрон савдо товарларини солиққа тортиш билан боғлиқ ўзгартишлар киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қирғизистонда интернет харидларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва товарларни қайтариш жараёни учун масъул бўладиган миллий электрон тижорат оператори ташкил этилиши маълум қилинган эди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
 Флаги ЕЭАС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда йил охиригача электрон савдонинг меъёрий ҳужжатлари қабул қилинади
Янгиликлар лентаси
0