Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда йил охиригача электрон савдонинг меъёрий ҳужжатлари қабул қилинади

© Sputnik Флаги ЕЭАС
 Флаги ЕЭАС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2026
Oбуна бўлиш
Электрон савдони ривожлантириш доирасида бир қатор чора-тадбирларни, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишни назарда тутувчи "йўл харитаси" тасдиқланган.
ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. 2026 йил охиригача Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида электрон савдо-сотиқни тўлиқ тартибга соладиган зарурий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва тижорат вазирлигининг ЕОИИни Мувофиқлаштириш бошқармаси интеграцияни ривожлантириш бўлими мудири Каниет Насирдинов маълум қилди.
“Иқтисодиёт вазирлиги Қирғизистоннинг тегишли органлари билан биргаликда ЕИК майдончасида Россия томони билан зудлик билан музокаралар ўтказди. Унда юкларни ташиш ва электрон савдони риволаштириш модели муҳокама қилинди”, - деди у Sputnik Қирғизистон матбуот марказидаги матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, 30 январь куни ЕИК Кенгашининг бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар иштирокидаги йиғилишида Россия схема бўйича ишлашга тайёрлигини тасдиқлади, унга кўра қирғизистонлик тадбиркорларнинг товарлари қабул қилувчи сифатида кўрсатилган ҳолда бозорларга юборилади, омборларда сақланади ва ҚҚС фақат ЕОИИнинг ҳар қандай мамлакатида товарларни сотиш ва харидорга топширгандан кейин тўланади.
Насирдинов электрон савдони ривожлантириш доирасида бир қатор чора-тадбирларни, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишни назарда тутувчи "йўл харитаси" тасдиқланганини таъкидлади. Ушбу ҳужжатлар электрон тижорат товарларини солиққа тортишни тартибга солади.
Унинг қўшимча қилишича, “Wildberries” маркетплейсида 5 минг нафардан ортиқ қирғизистонлик сотувчи рўйхатдан ўтган — якка тартибдаги тадбиркорлар ва у ерда рўйхатдан ўтган юридик шахслар.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Работа оптовой базы группы компаний Вестер в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Қирғизистонлик сотувчиларга Россия интернет-дўконларига товар етказиш енгиллаштирилди
Янгиликлар лентаси
0