https://sputniknews.uz/20260812/cis-iqtisod-statistika-59640326.html
МДҲ иқтисодий статистикаси эълон қилинди — Ўзбекистон асосий соҳаларда қайси ўринда
МДҲ иқтисодий статистикаси эълон қилинди — Ўзбекистон асосий соҳаларда қайси ўринда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида ЯИМ ва чакана савдо ўсиши бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Саноат ва юк ташишда ҳам ижобий динамика қайд этилди.
2026-08-12T10:54+0500
2026-08-12T10:54+0500
2026-08-12T11:17+0500
мдҳ
иқтисод
транспорт
яим
савдо
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/08/30599592_0:169:1620:1080_1920x0_80_0_0_e6a420ade4a93afd7291af09679a0b62.jpg
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. МДҲ мамлакатлари 2026 йилни турли суръатда бошлади. Ҳамдўстлик статистикасига кўра, ЯИМ ўсиши бўйича Марказий Осиё давлатлари етакчилик қилмоқда. Биринчи чоракда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,7% ўсиб, МДҲда Қирғизистондан (12,2%) кейин иккинчи ўринни эгаллади. Тожикистонда ўсиш 8%, Арманистонда 4%, Қозоғистонда 3%, Беларусда 0,9% бўлди. Россия ЯИМ эса 0,2% қисқарди.Ўзбекистон чакана савдода ҳам юқори ўринда. Январь–майда савдо айланмаси 20,7% ошди. Бу МДҲда Тожикистондан (33,4%) кейинги иккинчи натижа. Қирғизистонда ўсиш 11,9%, Беларусда 7,1%, Россияда 5%, Қозоғистонда 3,6%ни ташкил этди. Ҳамдўстлик бўйича ўртача ўсиш 5,8% бўлган.Саноат ўсиши бўйича эса Ўзбекистон январь–май ойларида етакчи учликка кира олмади. Ишлаб чиқариш 7,9% ўсди, Қирғизистонда бу кўрсаткич 14,4%, Тожикистонда 13,4%, Арманистонда 12,2% бўлди. Қозоғистонда саноат 2,5%, Россияда 0,4% ўсган.Юк ташишда ҳам Ўзбекистон ижобий динамикани сақлади — биринчи чоракда тижорат юк ташиш ҳажми 5% ошди. Бу Молдова, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон кўрсаткичларидан паст.
https://sputniknews.uz/20260729/uzbekistan-eksport-59348315.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/08/30599592_0:0:1440:1080_1920x0_80_0_0_1c502be9017be8de4b18fd02ad4474b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мдҳ, иқтисод, транспорт, яим, савдо, ўзбекистон
мдҳ, иқтисод, транспорт, яим, савдо, ўзбекистон
МДҲ иқтисодий статистикаси эълон қилинди — Ўзбекистон асосий соҳаларда қайси ўринда
10:54 12.08.2026 (янгиланди: 11:17 12.08.2026) МДҲ статистикаси Ўзбекистон иқтисодиёти Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида бир қатор кўрсаткичлар бўйича етакчилар сафида эканини кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. МДҲ мамлакатлари 2026 йилни турли суръатда бошлади. Ҳамдўстлик статистикасига
кўра, ЯИМ ўсиши бўйича Марказий Осиё давлатлари етакчилик қилмоқда.
Биринчи чоракда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,7% ўсиб, МДҲда Қирғизистондан (12,2%) кейин иккинчи ўринни эгаллади. Тожикистонда ўсиш 8%, Арманистонда 4%, Қозоғистонда 3%, Беларусда 0,9% бўлди. Россия ЯИМ эса 0,2% қисқарди.
Ўзбекистон чакана савдода ҳам юқори ўринда. Январь–майда савдо айланмаси 20,7% ошди. Бу МДҲда Тожикистондан (33,4%) кейинги иккинчи натижа. Қирғизистонда ўсиш 11,9%, Беларусда 7,1%, Россияда 5%, Қозоғистонда 3,6%ни ташкил этди. Ҳамдўстлик бўйича ўртача ўсиш 5,8% бўлган.
Саноат ўсиши бўйича эса Ўзбекистон январь–май ойларида етакчи учликка кира олмади. Ишлаб чиқариш 7,9% ўсди, Қирғизистонда бу кўрсаткич 14,4%, Тожикистонда 13,4%, Арманистонда 12,2% бўлди. Қозоғистонда саноат 2,5%, Россияда 0,4% ўсган.
Юк ташишда ҳам Ўзбекистон ижобий динамикани сақлади — биринчи чоракда тижорат юк ташиш ҳажми 5% ошди. Бу Молдова, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон кўрсаткичларидан паст.