Ўзбекистоннинг олтинсиз экспорти 14,4 млрд долларга етди — энг йирик харидор Россия

© Sputnik / Бахром ХатамовГрузовые контейнеры в железнодорожном терминале
Грузовые контейнеры в железнодорожном терминале - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2026
Oбуна бўлиш
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг олтин ҳисобга олинмаган экспорти 32,2 фоизга ошиб, 14,4 миллиард долларга етди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Январь–июнь ойларида Ўзбекистоннинг Россияга маҳсулот ва хизматлар экспорти 2,4 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоиз кўп. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Россиянинг мамлакат умумий экспортидаги улуши қарийб 17 фоизга тенг бўлди. Иккинчи ўринни 2,18 млрд доллар билан Хитой эгаллади. Хитойга экспорт бир йилда 51 фоизга ошган.
Кейинги ўринларда:
— Афғонистон — 961 млн доллар, ўсиш 60 фоиз;
— Қозоғистон — 715 млн доллар, ўсиш 5 фоиз;
— Франция — 707 млн доллар, ўсиш 56 фоиз;
— Туркия — 516 млн доллар, ўзгаришсиз;
— Қирғизистон — 453 млн доллар, ўсиш 70 фоиз.

Умуман, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг олтин ҳисобга олинмаган экспорти 14,4 млрд долларга етди. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 32,2 фоиз ёки 3,5 миллиард доллар кўп.

Экспортда энг катта ҳажм хизматлар ҳиссасига тўғри келди — 5,7 млрд доллар. Шунингдек, тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари экспорти 1,66 млрд, металлургия ва тоғ-кон саноати маҳсулотлари 1,3 млрд, мева-сабзавотлар эса 875 млн долларни ташкил этди.
Энг юқори ўсиш заргарлик буюмлари экспортида кузатилди — унинг ҳажми 2,85 баробар ошиб, 685 млн долларга етди.
Шунингдек, экспорт географияси яна 7 та мамлакат ҳисобига кенгайиб, экспорт амалга оширилаётган давлат ва ҳудудлар сони 211 тага етди.
заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Беш ойда Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан савдо айланмаси қарийб 9 млрд долларга етди
Янгиликлар лентаси
0