Зоминда Bungee jumping: аттракцион қанчалик хавфсиз ва нималарга эътибор бериш керак

© ZominTour.uzАттракцион Bungee jumping в Заамине
Аттракцион Bungee jumping в Заамине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2026
Oбуна бўлиш
Зоминдаги Bungee jumping сўнгги пайтларда сайёҳлар орасида оммалашмоқда. Sputnik Ўзбекистон экстремал аттракцион қандай назорат қилиниши, унга қандай рухсатлар берилиши ва сакрашдан олдин нималарни текшириш кераклигини аниқлади.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Зоминдаги Bungee jumping — баландликдан махсус эластик трос ёрдамида сакрашга мўлжалланган экстремал аттракцион — ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар ортидан янада оммалашди.
Рус тилида бундай аттракцион "банджи-джампинг" деб ҳам аталади. Зоминдаги майдон туристик осма йўл яқинида жойлашган.
Sputnik Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан Зоминдаги Bungee jumping аттракционлари хавфсизлиги қандай назорат қилиниши ва улар тегишли рухсат ҳужжатларига эга-эмаслигини сўради.
Қўмита раиси ўринбосари Сардорбек Якубековнинг маълум қилишича, бу турдаги аттракционлар Вазирлар Маҳкамасининг 886-сон қарорида белгиланган талаблар асосида назорат қилинади.
Тадбиркорлар конструкциялар ва тросларнинг мустаҳкамлиги, уларнинг сертификатлангани ҳамда бошқа хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт.

Якубековнинг айтишича, ҳозир Зоминда Bungee jumping хизматини кўрсатаётган тадбиркорлар тегишли рухсат ҳужжатлари асосида ишламоқда.

Шу билан бирга, ўтказилган назорат тадбирларидан кейин уларга хавфсизлик чораларини янада кучайтириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилган. Жумладан, ҳимоя каскаларини замонавийларига алмаштириш, хавфсизлик камарлари ва белбоғларидан фойдаланиш тавсия қилинган. Шу мақсадда 18 тага яқин янги хавфсизлик камари харид қилинган.
Қўмита фуқароларга экстремал аттракционлардан фойдаланишдан олдин уларда махсус QR-код мавжудлигини текширишни тавсия қилмоқда. Уни сканерлаш орқали аттракциондан фойдаланишга рухсат берилгани ҳақидаги маълумотни кўриш мумкин.
QR-коди бўлмаган ёки тегишли рухсат ҳужжатлари ҳақида маълумот тақдим этилмаган аттракционлардан фойдаланмаслик тавсия этилади.
Bungee jumping қаерда жойлашган?
ZominTour маълумотига кўра, Bungee jumping майдони Зоминдаги туристик осма йўл яқинида жойлашган. Ҳудудда дам олиш жойлари, пиёда йўлаклари ва бошқа туристик объектлар ҳам мавжуд.
Кимларга Bungee jumping тавсия этилмайди?
Экстремал аттракциондан фойдаланишдан олдин саломатлик ҳолатини ҳисобга олиш лозим. ZominTour маълумотида юрак-қон томир муаммолари ёки юқори қон босими бўлганлар, ҳомиладор аёллар, шунингдек, орқа, бўғим ва суякларда жиддий жароҳати бор кишиларга Bungee jumping тавсия этилмаслиги қайд этилган.
Города мира. Улан-Батор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2026
43 та аттракцион ёпилди: Ўзбекистонда лифт ва аттракционлар хавфсизлиги текширилмоқда
Янгиликлар лентаси
0