https://sputniknews.uz/20260811/lift-attraktsion-xavfsizlik-tekshiruv-59621637.html
43 та аттракцион ёпилди: Ўзбекистонда лифт ва аттракционлар хавфсизлиги текширилмоқда
43 та аттракцион ёпилди: Ўзбекистонда лифт ва аттракционлар хавфсизлиги текширилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 1 507 та аттракционнинг хавфсизлиги ўрганилди. Текширувлар натижасида 43 та аттракцион фойдаланишдан чиқарилди, 102 таси вақтинча электр тармоғидан узилди.
2026-08-11T13:44+0500
2026-08-11T13:44+0500
2026-08-11T13:44+0500
хавфсизлик
аттракционлар
жамият
лифт
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/789/64/7896470_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_44e9b44274c42e2d64325313c76efcde.jpg
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда хавфсизлик талабларига жавоб бермаган 43 та аттракцион фойдаланишдан чиқарилди, яна 102 таси вақтинча электр тармоғидан узилди.Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Тадбирда ҳисобот даврида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, хавфли объектларда аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, назорат тизимини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.Қайд этилишича, йилнинг дастлабки олти ойида қўмита томонидан 914 та текширув ўтказилган. Улар давомида хавфсизлик талабларининг 8 055 та бузилиши аниқланган.Матбуот анжуманида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари Сардорбек Якубеков лифт ва аттракционлар хавфсизлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталди.Унинг сўзларига кўра, “Хавфсиз лифт” ягона электрон платформаси орқали олти ой давомида 2 755 та лифт давлат рўйхатидан ўтказилган.Айни пайтда платформага киритилган лифтларнинг умумий сони 17 517 тага етган. Уларга техник хизмат кўрсатувчи корхоналар сони эса 78 тани ташкил этмоқда.Қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Олимжон Жўраев эса республикадаги аттракционларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги бўйича ўтказилган текширувлар натижалари ҳақида маълумот берди.Бундан ташқари, тадбир давомида Қўмитанинг “Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизими орқали назорат остидаги қарийб 60 мингта объект бўйича ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилган. Ҳисобот даврида мазкур тизим орқали 6 918 та экспертиза хулосаси ҳисобга олинган.Давлат хизматлари йўналишида эса 2026 йилнинг ўтган даврида 1 487 та рухсатнома ва 544 та хулоса тақдим этилган.Йил якунига қадар 10 та Ҳукумат қарори ва 37 та идоравий ҳужжатни тасдиқлаш, шунингдек, 4 та қонун лойиҳасини қабул қилиш бўйича ишларни якунлаш режалаштирилган.Шунингдек, 70 тадан ортиқ техник ҳужжатни халқаро талабларга мослаштириш ҳамда мазкур ахборот тизимида сунъий интеллект асосидаги “виртуал ёрдамчи”ни жорий этиш кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20260204/yongin-talablar-buzilish-faoliyat-toxtatilish-55457907.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/789/64/7896470_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e9e2d30b0550dd615f1362b045473fda.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хавфсизлик, аттракционлар, жамият, лифт, ўзбекистон
хавфсизлик, аттракционлар, жамият, лифт, ўзбекистон
43 та аттракцион ёпилди: Ўзбекистонда лифт ва аттракционлар хавфсизлиги текширилмоқда
2026 йилнинг биринчи ярмида республикада 1 507 та аттракцион текширилди. Натижада 43 таси фойдаланишдан чиқарилди, яна 102 таси электр тармоғидан узилди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда хавфсизлик талабларига жавоб бермаган 43 та аттракцион фойдаланишдан чиқарилди, яна 102 таси вақтинча электр тармоғидан узилди.
Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбирда ҳисобот даврида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, хавфли объектларда аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, назорат тизимини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, йилнинг дастлабки олти ойида қўмита томонидан 914 та текширув ўтказилган. Улар давомида хавфсизлик талабларининг 8 055 та бузилиши аниқланган.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 908 та ёзма кўрсатма берилган. Шунингдек, ҳисобот даврида 6 634 та профилактика тадбири ўтказилган.
Матбуот анжуманида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари Сардорбек Якубеков лифт ва аттракционлар хавфсизлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталди.
Унинг сўзларига кўра, “Хавфсиз лифт” ягона электрон платформаси орқали олти ой давомида 2 755 та лифт давлат рўйхатидан ўтказилган.
Айни пайтда платформага киритилган лифтларнинг умумий сони 17 517 тага етган. Уларга техник хизмат кўрсатувчи корхоналар сони эса 78 тани ташкил этмоқда.
Қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Олимжон Жўраев эса республикадаги аттракционларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги бўйича ўтказилган текширувлар натижалари ҳақида маълумот берди.
“Қўмита томонидан республикадаги жами 1 507 та аттракцион ўрганилди. Ўтказилган махсус текширувлар натижасида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган объектлар бўйича тегишли чоралар кўрилди. Жумладан, 43 та аттракцион фойдаланишдан чиқарилди, 102 таси эса вақтинча электр тармоғидан узилди”, — деди у.
Бундан ташқари, тадбир давомида Қўмитанинг “Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизими орқали назорат остидаги қарийб 60 мингта объект бўйича ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилган. Ҳисобот даврида мазкур тизим орқали 6 918 та экспертиза хулосаси ҳисобга олинган.
Давлат хизматлари йўналишида эса 2026 йилнинг ўтган даврида 1 487 та рухсатнома ва 544 та хулоса тақдим этилган.
Йил якунига қадар 10 та Ҳукумат қарори ва 37 та идоравий ҳужжатни тасдиқлаш, шунингдек, 4 та қонун лойиҳасини қабул қилиш бўйича ишларни якунлаш режалаштирилган.
Шунингдек, 70 тадан ортиқ техник ҳужжатни халқаро талабларга мослаштириш ҳамда мазкур ахборот тизимида сунъий интеллект асосидаги “виртуал ёрдамчи”ни жорий этиш кўзда тутилган.