https://sputniknews.uz/20260811/usa-tanlov-59620444.html
Америка олдидаги танлов яна долзарб: глобал етакчилик ёки миллий манфаатлар
Америка олдидаги танлов яна долзарб: глобал етакчилик ёки миллий манфаатлар
Sputnik Ўзбекистон
Хитойнинг кучайиши, янги минтақавий иттифоқлар ва АҚШнинг ташқи ҳарбий мажбуриятлари Вашингтонни глобал стратегиясини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Мақола муаллифи АҚШ кўп қутбли дунёни тан олиши керак, деб ҳисоблайди
2026-08-11T12:53+0500
2026-08-11T12:53+0500
2026-08-11T12:53+0500
ақш
ақш – эрон можароси
риа новости
дональд трамп
хитой
сиёсат
колумнистлар
аналитика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0b/59619365_1:0:767:431_1920x0_80_0_0_e5527a91f6e9c97643e0db16ce4b65c4.jpg
Йигирма йил аввал АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси, таниқли сиёсатшунос Збигнев Бжезинский Америка дунёдаги етакчи мавқеини сақлаб қолиш учун уни куч билан эмас, балки бошқа давлатлар учун ҳам манфаатли бўлган халқаро тартиб орқали асослаши кераклигини ёзган эди.У Вашингтонни бошқа йирик давлатлар билан биргаликда замонавий дунёнинг умумий қоидаларини шакллантиришга чақирган. Бу, моҳиятан, дунё бир қутбли бўлиб қолмаслигини ва бошқа куч марказлари билан ҳисоблашиш зарурлигини англатарди.РИА Новости таҳлилчисининг қайд этишича, орадан 20 йил ўтиб АҚШ олдидаги танлов янада аниқлашди: мамлакат ёки ўз миллий манфаатларига кўпроқ эътибор қаратиб, MAGA (“Американи яна буюк қилиш” шиори) тамойилига қайтиши, ёки Европа, Яқин Шарқ ва Шарқий Осиёдаги иттифоқчилар хавфсизлиги учун катта ресурс сарфлашда давом этиши керак.Эрон билан қарама-қаршилик ҳам Яқин Шарқда доимий ҳарбий устунликни сақлаб туриш Вашингтон учун қанчалик катта ресурс талаб қилишини намоён қилди. Шу шароитда минтақавий давлатларнинг ўз хавфсизлик механизмларини яратишга интилиши кучаймоқда.Ушбу можаро Вашингтон учун бу танловни янада долзарб қилмоқда. Трамп ядровий масалани ҳал қилмасдан ва Ҳўрмуз бўғозининг очилишини кутиб, можародан чиқишга ҳаракат қилаётгандек. Бунда АҚШ учун Форс кўрфази нефтига муқобил манба сифатида Венесуэла нефтининг аҳамияти ҳам ортиб бормоқда.Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг кенгайиши ҳам шу тенденциянинг бир кўриниши сифатида намоён бўлмоқда. Бундай модель АҚШга минтақадаги масъулиятнинг бир қисмини маҳаллий куч марказларига топшириш ва ўзининг бевосита ҳарбий иштирокини қисқартириш имконини бериши мумкин.Совуқ уруш даврида АҚШнинг асосий рақиби бўлган Совет Иттифоқи Ғарб назоратидаги жаҳон молия ва технология тизимларига тўлиқ муқобил ярата олмаган эди. Бугун эса вазият бошқача.Хитой ўз молиявий институтларини ривожлантирмоқда, юаннинг халқаро ҳисоб-китоблардаги ролини оширмоқда ва CIPS тўлов тизимини кенгайтирмоқда. БРИКС ва ШҲТ каби тузилмалар эса Ғарб иштирокисиз сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик учун янги майдонларни шакллантирмоқда.Натижада Евроосиё тобора ўз манфаатларига асосланган сиёсат юритмоқда. Яқин Шарқда ҳам мустақил куч марказлари шаклланиб, минтақа давлатлари ташқи хавфсизлик кафолатларига тўлиқ боғлиқ бўлиб қолмасликка интилмоқда.Бу эса АҚШ учун дунёни аввалгидек якка тартибда бошқариш имкониятларини қисқартиради.Иккинчи сценарий АҚШнинг Россия, Хитой ва Ҳиндистон каби йирик давлатларни мустақил куч марказлари сифатида қабул қилиши ва улар билан янги мувозанат асосида муносабат қуришини назарда тутади.Бу MAGA сиёсатининг дастлабки ғояларига ҳам мос тушади: асосий эътиборни Шимолий Америка ва Ғарбий яримшарга қаратиш, Шарқий яримшардаги ҳарбий мажбуриятларни қисқартириш ва ресурсларни АҚШнинг ички ривожланишига йўналтириш.Бироқ бундай ўзгариш тез кечиши қийин. Америка сиёсий тизими ўнлаб йиллар давомида глобал етакчилик модели асосида шаклланган. Уни қисқа вақт ичида қайта қуриш осон эмас.Шунга қарамай, Хитойнинг ўсиши, янги минтақавий куч марказларининг пайдо бўлиши ва АҚШнинг ташқи мажбуриятлари қимматлашиб бориши Вашингтонни ўз стратегиясини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.Бжезинский 20 йил аввал кўтарган масала шу тариқа яна кун тартибига чиқмоқда: Америка дунёга ўз қоидаларини белгилашга уринишда давом этадими ёки кўп қутбли дунёдаги йирик куч марказларидан бири сифатида янги шароитга мослашадими?
https://sputniknews.uz/20260806/china-american-dream-dafn-59526329.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Александр Яковенко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/1c/47729514_467:0:2403:1936_100x100_80_0_0_7b073bfd88de72a309511cd7eb4952ce.jpg
Александр Яковенко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/1c/47729514_467:0:2403:1936_100x100_80_0_0_7b073bfd88de72a309511cd7eb4952ce.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0b/59619365_97:0:672:431_1920x0_80_0_0_1e6aba7fe724e0db8468ac7ebba9cf5d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Яковенко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/1c/47729514_467:0:2403:1936_100x100_80_0_0_7b073bfd88de72a309511cd7eb4952ce.jpg
ақш, ақш – эрон можароси, риа новости, дональд трамп, хитой, сиёсат, колумнистлар, аналитика
ақш, ақш – эрон можароси, риа новости, дональд трамп, хитой, сиёсат, колумнистлар, аналитика
Америка олдидаги танлов яна долзарб: глобал етакчилик ёки миллий манфаатлар
Бжезинский 20 йил аввал АҚШ жаҳон етакчилигини куч билан эмас, бошқа давлатлар учун ҳам манфаатли тартиб орқали сақлаши кераклигини ёзган эди. Бугун Вашингтон яна шу танлов қаршисида турибди.
Йигирма йил аввал АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси, таниқли сиёсатшунос Збигнев Бжезинский Америка дунёдаги етакчи мавқеини сақлаб қолиш учун уни куч билан эмас, балки бошқа давлатлар учун ҳам манфаатли бўлган халқаро тартиб орқали асослаши кераклигини ёзган эди.
У Вашингтонни бошқа йирик давлатлар билан биргаликда замонавий дунёнинг умумий қоидаларини шакллантиришга чақирган. Бу, моҳиятан, дунё бир қутбли бўлиб қолмаслигини ва бошқа куч марказлари билан ҳисоблашиш зарурлигини англатарди.
РИА Новости таҳлилчисининг қайд этишича, орадан 20 йил ўтиб АҚШ олдидаги танлов янада аниқлашди: мамлакат ёки ўз миллий манфаатларига кўпроқ эътибор қаратиб, MAGA (“Американи яна буюк қилиш” шиори) тамойилига қайтиши, ёки Европа, Яқин Шарқ ва Шарқий Осиёдаги иттифоқчилар хавфсизлиги учун катта ресурс сарфлашда давом этиши керак.
Сўнгги можаролар АҚШнинг аввалги ҳарбий модели чекловларини ҳам кўрсатди. Замонавий урушларда узоқ масофадаги базаларни таъминлаш, қиммат ҳарбий инфратузилмани ҳимоя қилиш ва мураккаб логистика тизимини ушлаб туриш тобора қийин ва қиммат бўлиб бормоқда.
Эрон билан қарама-қаршилик ҳам Яқин Шарқда доимий ҳарбий устунликни сақлаб туриш Вашингтон учун қанчалик катта ресурс талаб қилишини намоён қилди. Шу шароитда минтақавий давлатларнинг ўз хавфсизлик механизмларини яратишга интилиши кучаймоқда.
Ушбу можаро Вашингтон учун бу танловни янада долзарб қилмоқда. Трамп ядровий масалани ҳал қилмасдан ва Ҳўрмуз бўғозининг очилишини кутиб, можародан чиқишга ҳаракат қилаётгандек. Бунда АҚШ учун Форс кўрфази нефтига муқобил манба сифатида Венесуэла нефтининг аҳамияти ҳам ортиб бормоқда.
Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг кенгайиши ҳам шу тенденциянинг бир кўриниши сифатида намоён бўлмоқда. Бундай модель АҚШга минтақадаги масъулиятнинг бир қисмини маҳаллий куч марказларига топшириш ва ўзининг бевосита ҳарбий иштирокини қисқартириш имконини бериши мумкин.
Бироқ Вашингтон олдидаги муаммо фақат ҳарбий соҳада эмас.
Совуқ уруш даврида АҚШнинг асосий рақиби бўлган Совет Иттифоқи Ғарб назоратидаги жаҳон молия ва технология тизимларига тўлиқ муқобил ярата олмаган эди. Бугун эса вазият бошқача.
Хитой ўз молиявий институтларини ривожлантирмоқда, юаннинг халқаро ҳисоб-китоблардаги ролини оширмоқда ва CIPS тўлов тизимини кенгайтирмоқда. БРИКС ва ШҲТ каби тузилмалар эса Ғарб иштирокисиз сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик учун янги майдонларни шакллантирмоқда.
Натижада Евроосиё тобора ўз манфаатларига асосланган сиёсат юритмоқда. Яқин Шарқда ҳам мустақил куч марказлари шаклланиб, минтақа давлатлари ташқи хавфсизлик кафолатларига тўлиқ боғлиқ бўлиб қолмасликка интилмоқда.
Бу эса АҚШ учун дунёни аввалгидек якка тартибда бошқариш имкониятларини қисқартиради.
Вашингтон олдида икки асосий йўл қолмоқда: дунёнинг турли нуқталаридаги иттифоқчилар манфаатларини ҳимоя қилиш учун катта ресурс сарфлашда давом этиш ёки янги кучлар мувозанатини тан олиб, дипломатияга кўпроқ таяниш.
Иккинчи сценарий АҚШнинг Россия, Хитой ва Ҳиндистон каби йирик давлатларни мустақил куч марказлари сифатида қабул қилиши ва улар билан янги мувозанат асосида муносабат қуришини назарда тутади.
Бу MAGA сиёсатининг дастлабки ғояларига ҳам мос тушади: асосий эътиборни Шимолий Америка ва Ғарбий яримшарга қаратиш, Шарқий яримшардаги ҳарбий мажбуриятларни қисқартириш ва ресурсларни АҚШнинг ички ривожланишига йўналтириш.
Бироқ бундай ўзгариш тез кечиши қийин. Америка сиёсий тизими ўнлаб йиллар давомида глобал етакчилик модели асосида шаклланган. Уни қисқа вақт ичида қайта қуриш осон эмас.
Шунга қарамай, Хитойнинг ўсиши, янги минтақавий куч марказларининг пайдо бўлиши ва АҚШнинг ташқи мажбуриятлари қимматлашиб бориши Вашингтонни ўз стратегиясини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.
Бжезинский 20 йил аввал кўтарган масала шу тариқа яна кун тартибига чиқмоқда: Америка дунёга ўз қоидаларини белгилашга уринишда давом этадими ёки кўп қутбли дунёдаги йирик куч марказларидан бири сифатида янги шароитга мослашадими?