https://sputniknews.uz/20260806/china-american-dream-dafn-59526329.html
Хитойликлар Америка орзусини дафн этди
Хитойликлар Америка орзусини дафн этди
Sputnik Ўзбекистон
Чорак аср аввал АҚШни танлаган хитойлик иқтидорлар бугун ватанида қолган курсдошларининг имкониятлари юқорироқ эканини кўрмоқда. Бу "ақллар оқими", талабалар визаси ва Америка орзуси ҳақидаги қарашларни ўзгартирмоқда.
2026-08-06T14:42+0500
2026-08-06T14:42+0500
2026-08-06T14:42+0500
колумнистлар
ақш
хитой
олимлар
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/06/59518439_0:0:1281:720_1920x0_80_0_0_fb1265530973b272ca94021c1967a7bc.jpg
Статистика ишончлироқми ёки бир гуруҳ инсоннинг ҳаётий ҳикоясими? РИА Новости шарҳловчиси Хитойнинг энг нуфузли университетларида бирга ўқиган собиқ талабалар учрашувини мисол қилиб, иккинчи йўлни танлади.Чорак аср аввал Хитойнинг Цинхуа, Фудань ва бошқа нуфузли университетларининг физика, кимё ва муҳандислик йўналишларида ўқиган энг иқтидорли талабалар АҚШда таълимни давом эттириш учун таклиф олган эди.Яқинда Пекинда ўтказилган ватандошлар конференцияси пайтида уларнинг норасмий учрашуви бўлди. АҚШдан келганлар профессор, йирик корпорация мутахассиси ёки раҳбарига айланган, фарзандлари нуфузли мактаб ва университетларда ўқиган эди. Яъни улар Америка орзусига эришган инсонлар эди.Бироқ учрашув улар учун кутилмаган манзарани очди. Хитойда қолган собиқ курсдошларининг даромади, имконияти ва ижтимоий мавқеи кўп ҳолларда уларникидан юқори чиқди. Улар меҳмонларни қиммат меҳмонхоналарга жойлаштирди, ҳайдовчили автомобиллар юборди ва катта жамоаларни бошқараётганини айтди.Бир пайтлар "энг яхшилар" АҚШга кетган, ватанида эса гўё бироз камроқ иқтидорлилар қолган эди. Аммо айнан қолганлар Хитойнинг бугунги қудратини яратишда иштирок этди.Публицистнинг хулосасига кўра, бу фақат икки ўнлаб инсоннинг тақдири эмас. Ўнлаб йиллар давомида АҚШ учун "ақллар оқими" катта ютуқ саналган: дунёнинг энг иқтидорли ёшлари Америкага келиб, унинг илмий, технологик ва иқтисодий устунлигини ошириши керак эди. Ҳар бир ёш олим келажакдаги содиқ фуқаро ва қимматли кадр сифатида қабул қилинган.Энди эса муносабат ўзгармоқда. Хитойлик талаба кўпинча келажакдаги олим эмас, балки эҳтимолий технологик хавф сифатида кўрила бошлади. Ваҳоланки, хорижлик талабалар АҚШ иқтисодиётига йилига 55 млрд доллар даромад келтиради ва 400 мингга яқин иш ўрнини таъминлайди. Қабул қисқариши эса бир йилнинг ўзида 1,1 млрд доллар ва 23 минг иш ўрни йўқотилишига олиб келгани айтилмоқда. Демак, аввал иқтисодий ва сиёсий ютуқ саналган жараён бугун хавф сифатида талқин қилинмоқда.Муаллиф Рочестер университетида ишлайдиган хитойлик профессорнинг гапларини ҳам келтиради. У Америкада муваффақиятга эришган, яхши уй ва яхта сотиб олган, ўзини АҚШ ватанпарвари деб билган. Аммо ҳозир у хитойлик олим ва талабаларга нисбатан шубҳа кучайганидан норози.Айни пайтда барча муҳожир олимлар ҳам бир хил муваффақиятга эришмайди. Айримлар ўз омадсизлигини Хитой ҳукумати ёки ватани билан боғлаб, кескин сиёсий қарашларга берилади. Бу эса АҚШда муваффақият қозонган хитойликларнинг ҳаётини янада мураккаблаштиради.Шундай қилиб, бир пайтлар Америка қудратини оширган "ақллар оқими" энди тескари йўналиш олиши мумкин. South China Morning Post сўнгги йилларда АҚШда ишлаган хитойлик машҳур олим ва муҳандисларнинг ватанига қайтиши ҳақида мунтазам ёзмоқда. Улар энди Америка орзуси эмас, балки Хитойдаги имкониятларни танламоқда.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Дмитрий Косырев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/642/17/6421726_421:0:2432:2011_100x100_80_0_0_ce0ed8c197fe03cd3635173d35187e4c.jpg
Дмитрий Косырев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/642/17/6421726_421:0:2432:2011_100x100_80_0_0_ce0ed8c197fe03cd3635173d35187e4c.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/06/59518439_106:0:1066:720_1920x0_80_0_0_f1059d97732d242a7c883aaa2c301535.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Дмитрий Косырев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/642/17/6421726_421:0:2432:2011_100x100_80_0_0_ce0ed8c197fe03cd3635173d35187e4c.jpg
колумнистлар, ақш, хитой, олимлар, талабалар
колумнистлар, ақш, хитой, олимлар, талабалар
Хитойликлар Америка орзусини дафн этди
Хитойлик олимларнинг ватанига қайтиши Америка орзуси жозибаси пасайиб, "ақллар оқими" йўналиши ўзгараётганини кўрсатмоқда
Статистика ишончлироқми ёки бир гуруҳ инсоннинг ҳаётий ҳикоясими?
РИА Новости шарҳловчиси Хитойнинг энг нуфузли университетларида бирга ўқиган собиқ талабалар учрашувини мисол қилиб, иккинчи йўлни танлади.
Чорак аср аввал Хитойнинг Цинхуа, Фудань ва бошқа нуфузли университетларининг физика, кимё ва муҳандислик йўналишларида ўқиган энг иқтидорли талабалар АҚШда таълимни давом эттириш учун таклиф олган эди.
2000-йиллар бошида Америка орзуси жозибали, Хитой эса ҳали бугунги қудратга эга эмасди. Кўпчилик АҚШга кетди, бир қисми эса ватанида қолди.
Яқинда Пекинда ўтказилган ватандошлар конференцияси пайтида уларнинг норасмий учрашуви бўлди. АҚШдан келганлар профессор, йирик корпорация мутахассиси ёки раҳбарига айланган, фарзандлари нуфузли мактаб ва университетларда ўқиган эди. Яъни улар Америка орзусига эришган инсонлар эди.
Бироқ учрашув улар учун кутилмаган манзарани очди. Хитойда қолган собиқ курсдошларининг даромади, имконияти ва ижтимоий мавқеи кўп ҳолларда уларникидан юқори чиқди. Улар меҳмонларни қиммат меҳмонхоналарга жойлаштирди, ҳайдовчили автомобиллар юборди ва катта жамоаларни бошқараётганини айтди.
Бир пайтлар "энг яхшилар" АҚШга кетган, ватанида эса гўё бироз камроқ иқтидорлилар қолган эди. Аммо айнан қолганлар Хитойнинг бугунги қудратини яратишда иштирок этди.
Публицистнинг хулосасига кўра, бу фақат икки ўнлаб инсоннинг тақдири эмас. Ўнлаб йиллар давомида АҚШ учун "ақллар оқими" катта ютуқ саналган: дунёнинг энг иқтидорли ёшлари Америкага келиб, унинг илмий, технологик ва иқтисодий устунлигини ошириши керак эди. Ҳар бир ёш олим келажакдаги содиқ фуқаро ва қимматли кадр сифатида қабул қилинган.
Энди эса муносабат ўзгармоқда. Хитойлик талаба кўпинча келажакдаги олим эмас, балки эҳтимолий технологик хавф сифатида кўрила бошлади.
АҚШдаги Иммиграция тадқиқотлари маркази маълумотига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида Хитой ва Ҳиндистон талабаларига берилган визалар сони камайган. Бу айрим доираларда америкалик талабалар ва миллий хавфсизлик учун ютуқ сифатида баҳоланмоқда.
Ваҳоланки, хорижлик талабалар АҚШ иқтисодиётига йилига 55 млрд доллар даромад келтиради ва 400 мингга яқин иш ўрнини таъминлайди. Қабул қисқариши эса бир йилнинг ўзида 1,1 млрд доллар ва 23 минг иш ўрни йўқотилишига олиб келгани айтилмоқда. Демак, аввал иқтисодий ва сиёсий ютуқ саналган жараён бугун хавф сифатида талқин қилинмоқда.
Муаллиф Рочестер университетида ишлайдиган хитойлик профессорнинг гапларини ҳам келтиради. У Америкада муваффақиятга эришган, яхши уй ва яхта сотиб олган, ўзини АҚШ ватанпарвари деб билган. Аммо ҳозир у хитойлик олим ва талабаларга нисбатан шубҳа кучайганидан норози.
АҚШга ўқиш учун келган хитойлик талабалар чегарада узоқ сўроққа тутилади. Хитойга бориб қайтган, Америкада анчадан бери ишлаётган олимлар ҳам қаерда бўлгани, кимлар билан учрашгани, нима ҳақида маъруза қилгани ва қандай тадқиқотлар муҳокама этилгани юзасидан сўроқ қилинади.
Айни пайтда барча муҳожир олимлар ҳам бир хил муваффақиятга эришмайди. Айримлар ўз омадсизлигини Хитой ҳукумати ёки ватани билан боғлаб, кескин сиёсий қарашларга берилади. Бу эса АҚШда муваффақият қозонган хитойликларнинг ҳаётини янада мураккаблаштиради.
Шундай қилиб, бир пайтлар Америка қудратини оширган "ақллар оқими" энди тескари йўналиш олиши мумкин. South China Morning Post сўнгги йилларда АҚШда ишлаган хитойлик машҳур олим ва муҳандисларнинг ватанига қайтиши ҳақида мунтазам ёзмоқда. Улар энди Америка орзуси эмас, балки Хитойдаги имкониятларни танламоқда.