Санкт-Петербургда мигрантларнинг такси ва курьерликда ишлашига тақиқ узайтирилиши мумкин

© Sputnik / Алексей ДаничевСанкт-Петербург
Санкт-Петербург  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2026
Oбуна бўлиш
Янги чеклов 2027 йил охиригача амал қилиши мумкин. У меҳнат патенти билан ишлайдиган хорижликларга, жумладан, Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Санкт-Петербургда меҳнат патенти асосида ишлайдиган хорижликларни такси ва курьерлик хизматларига жалб қилишга қўйилган тақиқ 2027 йил охиригача узайтирилиши мумкин.
Тегишли қарор лойиҳаси Санкт-Петербург ҳукумати сайтида коррупцияга қарши экспертиза учун жойлаштирилди. Ҳужжат ҳали қабул қилинмаган.
Лойиҳага кўра, чеклов енгил такси ва ҳайдовчиси бўлган автомобилларни ижарага бериш, шунингдек, курьерлик фаолиятига тааллуқли. Бунга турли транспорт воситаларида буюртмаларни етказиб бериш, уйга озиқ-овқат етказиш ва бошқа курьерлик хизматлари ҳам киради.

Чеклов айнан меҳнат патенти асосида ишлайдиган хорижликларга тегишли.

Агар қарор қабул қилинса, иш берувчилар 2027 йил 1 январга қадар ходимлар таркибини янги талабларга мослаштириши керак бўлади.
Шу билан бирга, чеклов 2028 йилга автоматик равишда узайтирилмайди. Санкт-Петербург Меҳнат ва аҳоли бандлиги қўмитасига 2027 йил 1 августга қадар кейинги йил учун ҳам шундай тақиқ жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилмоқда.
Санкт-Петербургда патент асосида ишлайдиган хорижликларни такси ва курьерликка жалб қилишга тақиқ ҳозир ҳам амал қилмоқда. 2025 йил декабрда губернатор Александр Беглов чекловни 2026 йил охиригача узайтирган эди.
Курьеры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2025
Санкт-Петербургда мигрантларга курьер бўлиб ишлаш тақиқланди
Янгиликлар лентаси
0