Санкт-Петербургда мигрантларга курьер бўлиб ишлаш тақиқланди

© Sputnik / Алексей ДаничевКурьеры
Курьеры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2025
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербург ҳукумати хорижликларга курьер бўлиб ишлаш тақиқлади. Расмийлар бу яширин бандликни камайтиришга ва россияликларга кўпроқ иш ўринлари беришга ёрдам беришига ишонмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Санкт-Петербург шаҳрида чет эл фуқаролари учун тақиқланган касблар рўйхати кенгайтирилди. Губернатор Александр Беглов чет эл фуқароларига курьер бўлиб ишлашни тақиқловчи қарорни имзолади - жумладан, турли транспорт воситаларида озиқ-овқат ва юкларни етказиб бериш. Бу ҳақда Санкт-Петербург губернатори матбуот хизмати хабар бермоқда
Чеклов 2025 йил охиригача амал қиладиган такси соҳасида ишлашга қўйилган тақиқни тўлдирди.
Расмийларга кўра, чора “яширин бандликка қарши курашиш, хизматлар сифати ва хавфсизлигини ошириш, ҳамда россияликлар, биринчи навбатда, ёшлар ва талабалар учун иш ўринлари яратишга” қаратилган.
Қарорда таъкидланишича, хорижий курьерлар ушбу соҳада жами банд бўлганларнинг кичик қисмини ташкил этади, шунинг учун тақиқ бозорга таъсир қилмайди.
Бизнесга мослашиш учун уч ойлик ўтиш даври берилди. Бунга ўхшаш чекловлар Россиянинг бошқа айрим ҳудудларида ҳам амал қилади.
Процесс оформления трудовых мигрантов

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2025
Россиядаги ноқонуний мигрантлар огоҳлантирилди
Янгиликлар лентаси
0