Россиядаги ноқонуний мигрантлар огоҳлантирилди

© РИА НовостиПроцесс оформления трудовых мигрантов
Процесс оформления трудовых мигрантов

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2025
Oбуна бўлиш
Россияда 5 февралдан ноқонуний юрган чет эл фуқаролари учун назорат остидаги шахслар реестри ишга тушди. 10 сентябргача мақомни расмийлаштириш ёки чиқиб кетиш талаб этилади
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Россияда 2025 йил 5 февралдан назорат остидаги шахслар реестри ишламоқда. Унга мамлакатда қонуний асосларсиз бўлиб турган барча чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киритилади.
Россия президентининг 1126-сонли фармонига кўра, ушбу рўйхатдаги чет элликлар 2025 йил 10 сентябргача қонуний мақомни расмийлаштириши ёки мамлакатдан чиқиб кетиши талаб этилади. Ушбу санадан кейин ўз мақомини қонунийлаштиришнинг иложи бўлмайди, қоидабузарларни эса депортация ва кириш тақиқи кутмоқда, дея огоҳлантирди Россия ИИВ Миграция хизмати.
Россияда яшаётган ёки боришни режалаштираётганларга Россия ИИВ ёки "Давлат хизматлари" сайтлари орқали ушбу реестрда бор-йўқлигини текшириб кўриш тавсия этилади.
Текшириб кўриш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:
МВД.ру/rkl
gosuslugi.ru/newsearch/reestr-kontroliruemyh-lic
Ушбу қонун кимларга тааллуқли?
Биринчи навбатда – ноқонуний меҳнат мигрантларига (шу жумладан, ЕОИИ мамлакатларидан келган). Улар Россияда қолиш учун иш берувчи билан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиши (кейинга қолдирилган иш бошлаш санаси кўрсатилиган шартнома тузиб бўлса ҳам) ва унинг нусхасини Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига тақдим этишлари керак.
Қаерга мурожаат қилиш керак:
яшаш жойи бўйича ИИВ "Паспорт-виза хизмати" давлат корхонаси (ФГУП ПВС) филиалига.
Москва шаҳрида истиқомат қиладиганлар –Сахароводаги кўп тармоқли миграция марказига.
узоқ масофада ёки мураккаб вазиятлардагилар - ИИВ миграция масалалари бўйича бўлинмаларига.
Улар биометрик идентификациядан ҳамда тиббий кўрикдан ўтиши, солиқлар, жарималар ва давлат божлари бўйича қарзларни тўлаши (агар мавжуд бўлса) керак бўлади.
10 сентябргача улгурмаганлар Россияга киритилмайди, Россияда юрганлар депортация қилинади, шунингдек, уларга ИИВ рухсатисиз яшаш жойини ўзгартириш, бошқа ҳудудларга чиқиш, кўчмас мулк сотиб олиш, бизнес очиш, фарзандларини болалар боғчаси ва ўрта мактабга бериш, автомобилни рўйхатдан ўтказиш тақиқланади.
Самолет Boeing 767-330(ER) авиакомпании Uzbekistan Airways заходит на посадку  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2025
Ўзбекистон хориждаги депортация марказларида сақланаётган фуқароларни қайтаради
Янгиликлар лентаси
0