https://sputniknews.uz/20260811/russia-tiv-elchixona-hamdardlik-59627008.html
Нижнекамскдаги ҳужум: Россия ТИВ ва элчихонаси ҳамдардлик билдирди
Нижнекамскдаги ҳужум: Россия ТИВ ва элчихонаси ҳамдардлик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Нижнекамскда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Россия ТИВ дастлабки маълумотларга кўра 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини маълум қилди.
2026-08-11T17:18+0500
2026-08-11T17:18+0500
2026-08-11T17:18+0500
ўзбекистон
татаристон
элчихона
мария захарова
россия тив
ҳамдардлик
украина
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/53/67/536765_0:166:3054:1884_1920x0_80_0_0_2b13b5bcb233947a570b14c519790595.jpg
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Нижнекамскдаги ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.Дипломатик ваколатхона воқеани Киев режими томонидан фуқаролик объектларига амалга оширилган террорчилик акти деб атади.Элчихона Киев режимининг дўст давлатлар фуқаролари яшайдиган ва ишлайдиган жойларга мақсадли зарбалари халқлар ўртасидаги анъанавий дўстлик ва қардошлик муносабатларига путур етказишга қаратилганини таъкидлади. Жабрланганларга тезроқ соғайиб кетиш тилаги билдирилди.Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ҳам Нижнекамскдаги фожиага муносабат билдирди.Унинг маълум қилишича, 10 август куни Украина дронлари ҳужуми оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида 8 нафар Ўзбекистон ва 1 нафар Тожикистон фуқароси бор. Яна 20 нафарга яқин хорижлик жароҳатланган.У ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилади. Россия ТИВ расмий вакили халқаро ҳамжамиятни содир бўлган ҳужумни қоралашга чақирди.Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Нижнекамскдаги фожиа бўйича ҳукумат комиссияси тузилди. Россияга махсус ишчи гуруҳ юборилди. Ҳалок бўлганларнинг жасадларини махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиш ва уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260811/tatarstan-rahbar-mirziyoev-hamdardlik-59615361.html
ўзбекистон
татаристон
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/53/67/536765_162:0:2893:2048_1920x0_80_0_0_50d335aa184a1d74ef3360648bf9b58b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, татаристон, элчихона, мария захарова, россия тив, ҳамдардлик, украина, сиёсат
ўзбекистон, татаристон, элчихона, мария захарова, россия тив, ҳамдардлик, украина, сиёсат
Нижнекамскдаги ҳужум: Россия ТИВ ва элчихонаси ҳамдардлик билдирди
Дастлабки маълумотларга кўра, Татаристонда Украина ҳужуми оқибатида 13 киши, жумладан, 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Нижнекамскдаги ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига
ҳамдардлик билдирди.
Дипломатик ваколатхона воқеани Киев режими томонидан фуқаролик объектларига амалга оширилган террорчилик акти деб атади.
"Ушбу оғир дамда яқинларини йўқотган оилаларнинг дарди ва қайғусига шерикмиз", — дейилади хабарда.
Элчихона Киев режимининг дўст давлатлар фуқаролари яшайдиган ва ишлайдиган жойларга мақсадли зарбалари халқлар ўртасидаги анъанавий дўстлик ва қардошлик муносабатларига путур етказишга қаратилганини таъкидлади. Жабрланганларга тезроқ соғайиб кетиш тилаги билдирилди.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ҳам Нижнекамскдаги фожиага
муносабат билдирди.Унинг маълум қилишича, 10 август куни Украина дронлари ҳужуми оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида 8 нафар Ўзбекистон ва 1 нафар Тожикистон фуқароси бор. Яна 20 нафарга яқин хорижлик жароҳатланган.
Захарова ҳужумда нафақат россиялик тинч аҳоли, балки бошқа давлатлар фуқаролари ҳам жабр кўрганини таъкидлади.
У ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилади.
Россия ТИВ расмий вакили халқаро ҳамжамиятни содир бўлган ҳужумни қоралашга чақирди.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Нижнекамскдаги фожиа бўйича ҳукумат комиссияси тузилди. Россияга махсус ишчи гуруҳ юборилди. Ҳалок бўлганларнинг жасадларини махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиш ва уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.