Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинага "Patriot" лицензияси: АҚШ технологиялар “қора бозор”га тушишидан хавотирда

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишБатарея американских ракет ПВО Patriot
Батарея американских ракет ПВО Patriot - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2026
Oбуна бўлиш
АҚШ компаниялари технологиялар хавфсизлигидан хавотирда, лицензия берилган тақдирда ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш йиллар талаб қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. АҚШ Украинага "Patriot" ракеталарини ишлаб чиқариш лицензиясини бериш масаласида технологияларнинг назоратдан чиқиб кетишидан хавотирда. Бу ҳақда РИА Новости "The Telegraph" нашрига таянган ҳолда хабар берди.
Нашр манбасига кўра, Вашингтон Украинага унинг иттифоқчилари томонидан етказиб берилган айрим қуролларнинг “қора бозор”га тушиб қолган ҳолатларидан хабардор. Шу сабабли "Patriot" каби мураккаб ҳарбий технологияларни узатиш масаласида қўшимча хавотирлар мавжуд.
Бундан ташқари, "Patriot" тизимини ишлаб чиқарувчи "Raytheon" ва "Lockheed Martin" ҳам Украинага лицензия беришга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда.

"The Atlantic" маълумотига кўра, компаниялар расман интеллектуал мулк ва технологиялар узатилиши билан боғлиқ хавфларни кўрсатмоқда.

Қуролларнинг ноқонуний айланиши хавфи Европа тузилмалари томонидан ҳам аввалдан қайд этилган. Европол Украинада қурол ва ўқ-дориларнинг кўпайиши уларнинг мавжуд контрабанда йўллари ёки интернет орқали ЕИ ҳудудига чиқиб кетиш хавфини оширишидан огоҳлантирган.
Айни пайтда "Patriot" лицензияси масаласи бўйича Вашингтоннинг якуний позицияси ҳали аниқ эмас. Дональд Трамп 31 июлда келишув ҳали имзоланмаганини, музокаралар давом этаётганини айтган.

"Reuters" маълумотига кўра, лицензия берилганидан кейин ҳам янги ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш одатда 3–7 йил вақт олиши мумкин.

Москва бир неча бор Украинага Ғарб қуролларини етказиб бериш можаронинг боришини ўзгартира олмаслигини, бироқ унинг чўзилишига олиб келишини ва сиёсий-дипломатик ечимга эришишга тўсқинлик қилишини таъкидлаган.
Зенитно ракетный комплекс Patriot  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Patriot бор, ракеталари йўқ: Украина 27та баллистик ракетадан фақат биттасини уриб туширди
Янгиликлар лентаси
0