Беларусь Ўзбекистон билан савдо ва кооперацияни оширишни таклиф қилди

© Палата представителей БеларусиВстреча посла Узбекистана Нуриддина Мамажонова со спикером Палаты представителей Беларуси Игорем Сергеенко
Встреча посла Узбекистана Нуриддина Мамажонова со спикером Палаты представителей Беларуси Игорем Сергеенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар савдо, ҳудудлараро кооперация, туризм ва тиббиёт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Беларусь ва Ўзбекистон ўзаро савдони ошириш ва янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча имкониятларга эга. Бу ҳақда Беларусь Вакиллар палатаси раиси Игорь Сергеенко Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Нуриддин Мамажонов билан учрашувда маълум қилди.
Сергеенко Ўзбекистоннинг МДҲ доирасида хизматларнинг эркин савдоси ва инвестицияларни амалга ошириш тўғрисидаги битимга қўшилиши янги қўшма лойиҳаларни ишга туширишга туртки бериши мумкинлигини таъкидлади.
Томонлар ҳудудлараро ҳамкорликни ҳам кенгайтириш ниятида. Хусусан, Ўзбекистон Витебск вилоятини истиқболли ҳамкорлик ҳудудларидан бири сифатида кўрмоқда. Бу ерда қўшма иқтисодий лойиҳалар ва узоқ муддатли ташаббусларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Учрашувда туризм ва тиббиёт соҳалари ҳам муҳокама қилинди. Беларусь томони санаторий-курорт хизматлари ҳамда тиббий илмий-амалий марказлар тажрибасини Ўзбекистон билан бўлишишга тайёрлигини билдирди.
Сергеенко парламентлар ўртасидаги алоқаларни, жумладан, дўстлик гуруҳлари ва соҳавий комиссиялар ҳамкорлигини фаоллаштиришни ҳам таклиф қилди.
Июль ойида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Ўзбекистон ва Беларус ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолаган эди.
Славянский караван: первый прямой блок-поезд прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2026
Икки ойгача эмас, олти кунда: Беларусдан "Славян карвони" Тошкентга етиб келди
Янгиликлар лентаси
0