https://sputniknews.uz/20260805/belarus-slavyan-karvon-59501825.html
Икки ойгача эмас, олти кунда: Беларусдан "Славян карвони" Тошкентга етиб келди
Икки ойгача эмас, олти кунда: Беларусдан "Славян карвони" Тошкентга етиб келди
Sputnik Ўзбекистон
Беларусдан йўлга чиққан илк "Славян карвони" Тошкентга олти кунда етиб келди. Янги сервис ойига икки марта қатнайди, Ўзбекистондан Беларусга мева, озиқ-овқат ва енгил саноат маҳсулотлари ташилиши режалаштирилган.
2026-08-05T13:39+0500
2026-08-05T13:39+0500
2026-08-05T13:39+0500
беларусь
ҳамкорлик
савдо
темир йўл
экспорт
импорт
марказий осиё
қирғизистон
тожикистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/05/59501638_0:178:1280:898_1920x0_80_0_0_937abece64c2c01cf6b9582508467a8e.jpg
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Беларусдан йўлга чиққан биринчи тўғридан-тўғри "Славян карвони" блок-поезди Тошкентдаги Чуқурсой станциясига етиб келди. Қарийб 4 минг километрлик йўл олти суткада босиб ўтилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ матбуот хизмати хабар берди.Поезд 30 июлда Беларуснинг Орша-Восточная станциясидан жўнатилган. Унда қарийб 3,8 минг тонна юк — ёғочни қайта ишлаш маҳсулотлари, шакар, картошка крахмали, комбикорм ва бошқа озиқ-овқат товарлари ташилган.Беларусь темир йўли маълумотига кўра, илгари алоҳида вагоннинг Ўзбекистонга етиб келиши икки ойгача чўзилиши мумкин эди. Янги поездда эса юклар 5–7 суткада етказилади.Шунингдек, 20 тоннали контейнерни темир йўл орқали ташиш автомобиль транспортига нисбатан камида бир ярим баравар арзон тушиши айтилмоқда. Беларусь томони худди шундай таркиблар Ўзбекистондан ҳам жўнатилишини маълум қилди. Улар орқали Беларусга енгил саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, мева-сабзавотлар ташиш режалаштирилган.Лойиҳа бир марталик рейс эмас. 3 август куни Беларусдан иккинчи "Славян карвони" ҳам йўлга чиқди. У 4 минг тоннадан зиёд ёғочни қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келмоқда."Ўзтемирйўлконтейнер" янги йўналиш орқали импорт ва экспорт юкларини, шунингдек Беларусь ҳудуди орқали Европа мамлакатларига йўналтириладиган транзит юкларни ташиш хизматларини таклиф этади.
https://sputniknews.uz/20260715/prezident-belarus-loyihalar-topshiriq-59050683.html
беларусь
қирғизистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/05/59501638_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_d370d32d41ed2c02391b5c9fec72c91e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
беларусь, ҳамкорлик, савдо, темир йўл, экспорт, импорт, марказий осиё, қирғизистон, тожикистон
беларусь, ҳамкорлик, савдо, темир йўл, экспорт, импорт, марказий осиё, қирғизистон, тожикистон
Икки ойгача эмас, олти кунда: Беларусдан "Славян карвони" Тошкентга етиб келди
Йўналишда поездлар ойига икки марта қатнайди, Ўзбекистондан Беларусга мева, озиқ-овқат ва енгил саноат маҳсулотлари ташилади.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Беларусдан йўлга чиққан биринчи тўғридан-тўғри "Славян карвони" блок-поезди Тошкентдаги Чуқурсой станциясига етиб келди. Қарийб 4 минг километрлик йўл олти суткада босиб ўтилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ матбуот хизмати
хабар берди.
Поезд 30 июлда Беларуснинг Орша-Восточная станциясидан жўнатилган. Унда қарийб 3,8 минг тонна юк — ёғочни қайта ишлаш маҳсулотлари, шакар, картошка крахмали, комбикорм ва бошқа озиқ-овқат товарлари ташилган.
"Славян карвони" Беларусь — Россия — Қозоғистон — Ўзбекистон йўналиши бўйича таркибни йўлда қайта шакллантирмасдан ва ортиқча тўхташларсиз ҳаракатланади. Янги сервис дастлаб ойига икки марта йўлга қўйилади.
Беларусь темир йўли маълумотига кўра, илгари алоҳида вагоннинг Ўзбекистонга етиб келиши икки ойгача чўзилиши мумкин эди. Янги поездда эса юклар 5–7 суткада етказилади.
Шунингдек, 20 тоннали контейнерни темир йўл орқали ташиш автомобиль транспортига нисбатан камида бир ярим баравар арзон тушиши айтилмоқда.
Беларусь томони худди шундай таркиблар Ўзбекистондан ҳам жўнатилишини маълум қилди. Улар орқали Беларусга енгил саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, мева-сабзавотлар ташиш режалаштирилган.
Лойиҳа бир марталик рейс эмас. 3 август куни Беларусдан иккинчи "Славян карвони" ҳам йўлга чиқди. У 4 минг тоннадан зиёд ёғочни қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келмоқда.
Иккинчи поезд таркибига Ўзбекистон орқали Қирғизистон ва Тожикистонга юбориладиган транзит юклар ҳам киритилган. Бу Чуқурсой станциясининг Беларусь юкларини Марказий Осиё мамлакатларига тақсимлашдаги аҳамиятини оширади.
"Ўзтемирйўлконтейнер" янги йўналиш орқали импорт ва экспорт юкларини, шунингдек Беларусь ҳудуди орқали Европа мамлакатларига йўналтириладиган транзит юкларни ташиш хизматларини таклиф этади.