https://sputniknews.uz/20260715/prezident-belarus-loyihalar-topshiriq-59050683.html
Президент Беларусда иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик лойиҳаларини тезлаштиришни топширди
Президент Беларусда иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик лойиҳаларини тезлаштиришни топширди
Sputnik Ўзбекистон
Президентга Беларус билан 2 млрд долларлик 310 та лойиҳа, 5 минг андижонликни иш билан таъминлаш, Оршада янги логистика маркази очиш ва тўғридан-тўғри блок-поездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича режалар тақдим этилди.
2026-07-15T17:21+0500
2026-07-15T17:21+0500
2026-07-15T17:21+0500
беларусь
қишлоқ хўжалиги
савдо
экспорт
ҳамкорлик
шавкат мирзиёев
транспорт
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0f/59050254_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_887a40fba725c2258fe67aee545d6ab4.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Беларусга расмий ташриф давомида ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича эришилган келишувлар ижросига доир тақдимот билан танишди.Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, 8–9 июль кунлари ўтказилган ташриф чоғида умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлган 310 та лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.Давлат раҳбари Беларусда ишлаш ёки бизнес юритиш истагидаги фуқаролар ва тадбиркорлар рўйхатини шакллантиришни топширди. Уларнинг боришидан олдин иш жойи, яшаш шароити, шунингдек, лойиҳалар учун зарур бино ва ер масалаларини Беларусь томони билан келишиш зарурлиги таъкидланди.Андижон ва Витебск ҳамкорлигиАндижон ва Витебск вилоятлари ўртасида тасдиқланган “йўл харитаси” доирасида дастлабки лойиҳаларни амалга ошириш бошланган.Жумладан:— 255 нафар андижонликнинг Витебскка ташкилий асосда бориши ва иш билан таъминланиши ташкил этилди;— 11 та чорвачилик мажмуаси негизида янги лойиҳаларни бошлаш бўйича келишувга эришилди;— мажмуаларнинг ҳар бирида 200 бошдан 3 минг бошгача қорамол парваришлаш имконияти мавжуд;— “Андижон инвест” иштирокида йирик чорвачилик комплекси ва санаторий мажмуаси негизида инвестиция ҳамда ижтимоий лойиҳалар тайёрланмоқда.Витебск ва Беларуснинг бошқа вилоятларида чорвачилик, ёғочни қайта ишлаш, логистика, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида умумий қиймати 100 миллион доллардан зиёд бўлган 30 та янги лойиҳа пакети шакллантирилди.Витебск вилоятида қуйидагиларни ташкил этиш режалаштирилган:— 3 минг бош қорамолга мўлжалланган йирик сутчилик мажмуаси;— бир нечта ўрта ҳажмдаги чорвачилик хўжалиги;— ёғочни чуқур қайта ишлаш ва чиқиндилардан пеллет ишлаб чиқариш корхонаси.Ҳамкорлик бошқа вилоятларга ҳам кенгайтириладиПрезидент Андижон ва Витебск ўртасидаги ҳамкорлик моделини бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш бўйича кўрсатма берди.Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари Беларуснинг Витебск, Могилёв, Гродно, Гомель ва Брест вилоятлари билан ҳамкорлик қилади.Шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан 30 нафардан етакчи тадбиркорни Беларусга олиб бориб, маҳаллий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни бошлаш вазифаси қўйилди.Оршада логистика маркази очиладиЎзаро савдони ошириш ва юк ташиш харажатларини камайтириш учун янги логистика инфратузилмаси яратилади.Йил якунига қадар “Беларусь темир йўллари” билан ҳамкорликда Витебск вилоятидаги Орша станциясида интермодал логистика марказини ишга тушириш белгиланди.Марказ экспорт-импорт юкларига мақбул тарифлар асосида хизмат кўрсатади. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри блок-поездлар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилган.5 минг андижонлик иш билан таъминланадиФуқароларни Беларусда ташкилий тартибда ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.Биринчи босқичда Витебск ва бошқа ҳудудлардаги 13 та корхонага 1 минг 100 нафар Ўзбекистон фуқаросини танлов асосида ишга жойлаштириш режалаштирилган.Тадбиркорларга Беларусда банк ҳисобварағи очиш, устав фондига маблағ ўтказиш ва лойиҳалар учун молиявий ресурслар жалб қилишда кўмаклашилади.Витебскда замонавий сутчилик мажмуаси, ёғочни қайта ишлаш заводи ва логистика компаниясини ташкил этиш учун маблағларни қулай шартларда ажратиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.
https://sputniknews.uz/20260713/tadbirkor-belarus-mahsulot-ozbekistan-eksport-59012400.html
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0f/59050254_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_ee672d80792d28a7e031045d8ad4548a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
беларусь, қишлоқ хўжалиги, савдо, экспорт, ҳамкорлик, шавкат мирзиёев, транспорт, миграция
беларусь, қишлоқ хўжалиги, савдо, экспорт, ҳамкорлик, шавкат мирзиёев, транспорт, миграция
Президент Беларусда иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик лойиҳаларини тезлаштиришни топширди
Президентга Беларусь билан 2 миллиард долларлик 310 та лойиҳа, ўзбекистонликларни ишга жойлаштириш ва янги логистика йўналишларини очиш режалари тақдим этилди
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Беларусга расмий ташриф давомида ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича эришилган келишувлар ижросига доир тақдимот билан танишди.
Президент матбуот хизмати маълумотига
кўра, 8–9 июль кунлари ўтказилган ташриф чоғида умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлган 310 та лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.
Беларусда қўшма лойиҳаларни жойлаштириш учун саноат объектлари, давлат мулки ва қишлоқ хўжалиги ерлари таклиф этилмоқда. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги майдонлари 8 миллион гектарни ёки умумий ҳудуднинг 40 фоизини ташкил этади.
Давлат раҳбари Беларусда ишлаш ёки бизнес юритиш истагидаги фуқаролар ва тадбиркорлар рўйхатини шакллантиришни топширди. Уларнинг боришидан олдин иш жойи, яшаш шароити, шунингдек, лойиҳалар учун зарур бино ва ер масалаларини Беларусь томони билан келишиш зарурлиги таъкидланди.
Андижон ва Витебск ҳамкорлиги
Андижон ва Витебск вилоятлари ўртасида тасдиқланган “йўл харитаси” доирасида дастлабки лойиҳаларни амалга ошириш бошланган.
— 255 нафар андижонликнинг Витебскка ташкилий асосда бориши ва иш билан таъминланиши ташкил этилди;
— 11 та чорвачилик мажмуаси негизида янги лойиҳаларни бошлаш бўйича келишувга эришилди;
— мажмуаларнинг ҳар бирида 200 бошдан 3 минг бошгача қорамол парваришлаш имконияти мавжуд;
— “Андижон инвест” иштирокида йирик чорвачилик комплекси ва санаторий мажмуаси негизида инвестиция ҳамда ижтимоий лойиҳалар тайёрланмоқда.
Витебск ва Беларуснинг бошқа вилоятларида чорвачилик, ёғочни қайта ишлаш, логистика, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида умумий қиймати 100 миллион доллардан зиёд бўлган 30 та янги лойиҳа пакети шакллантирилди.
Витебск вилоятида қуйидагиларни ташкил этиш режалаштирилган:
— 3 минг бош қорамолга мўлжалланган йирик сутчилик мажмуаси;
— бир нечта ўрта ҳажмдаги чорвачилик хўжалиги;
— ёғочни чуқур қайта ишлаш ва чиқиндилардан пеллет ишлаб чиқариш корхонаси.
Ҳамкорлик бошқа вилоятларга ҳам кенгайтирилади
Президент Андижон ва Витебск ўртасидаги ҳамкорлик моделини бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш бўйича кўрсатма берди.
Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари Беларуснинг Витебск, Могилёв, Гродно, Гомель ва Брест вилоятлари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳар бир йўналиш бўйича саноат ва аграр объектлар негизида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, тадбиркорлик лойиҳаларини жойлаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган алоҳида “йўл хариталари” ишлаб чиқилади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан 30 нафардан етакчи тадбиркорни Беларусга олиб бориб, маҳаллий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни бошлаш вазифаси қўйилди.
Оршада логистика маркази очилади
Ўзаро савдони ошириш ва юк ташиш харажатларини камайтириш учун янги логистика инфратузилмаси яратилади.
Йил якунига қадар “Беларусь темир йўллари” билан ҳамкорликда Витебск вилоятидаги Орша станциясида интермодал логистика марказини ишга тушириш белгиланди.
Марказ экспорт-импорт юкларига мақбул тарифлар асосида хизмат кўрсатади. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри блок-поездлар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилган.
5 минг андижонлик иш билан таъминланади
Фуқароларни Беларусда ташкилий тартибда ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Биринчи босқичда Витебск ва бошқа ҳудудлардаги 13 та корхонага 1 минг 100 нафар Ўзбекистон фуқаросини танлов асосида ишга жойлаштириш режалаштирилган.
Сентябрь ойидан бошлаб ҳар ойда 500 нафардан, жами 5 минг нафар андижонликни Витебск вилоятида доимий иш билан таъминлаш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун Витебск шаҳрида Ўзбекистон Миграция агентлигининг ваколатхонаси очилади.
Тадбиркорларга Беларусда банк ҳисобварағи очиш, устав фондига маблағ ўтказиш ва лойиҳалар учун молиявий ресурслар жалб қилишда кўмаклашилади.
Витебскда замонавий сутчилик мажмуаси, ёғочни қайта ишлаш заводи ва логистика компаниясини ташкил этиш учун маблағларни қулай шартларда ажратиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.