Банк карталари, йирик операциялар ва валюта айирбошлашда ўзгаришлар бўлди

© Sputnik / Бахром ХатамовДевушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком
Девушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2026
Oбуна бўлиш
9 августдан банкларда болалар ҳисобварақлари, йирик пул ўтказмалари ва айрим халқаро операцияларни назорат қилиш қоидалари ўзгарди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 9 августдан тижорат банкларида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши ички назоратнинг янгиланган қоидалари кучга кирди.
Янги тартибга кўра, 16 ёшга тўлмаган шахснинг ҳисобварағида икки иш куни давомида 40 БҲМ (16 млн 480 минг сўм)дан ортиқ маблағни кирим ёки чиқим қилиш ёхуд нақд ечиб олиш билан боғлиқ операциялар гумонли операция мезонларидан бири ҳисобланади.
Гумонли аломат аниқланганда банкнинг ички назорат хизмати мижоз ва операция ҳақидаги маълумотларни ўрганади, шубҳали деб тан олиш эса ҳар бир ҳолат бўйича комплекс таҳлил асосида амалга оширилади.
Яна бир янги мезон — FATF томонидан кучайтирилган мониторинг остига олинган давлатлар билан йирик операциялар. Бундай давлатлардан 30 кун ичида ҳисобвараққа 1000 БҲМ (412 млн сўм) ёки ундан ортиқ маблағ келиб тушиши ёхуд уларга шунча маблағ ўтказилиши шубҳали операция сифатида баҳоланади.
Шу билан бирга, айрим талаблар юмшатилди. Илгари жисмоний шахс 100 доллардан ортиқ валюта сотиб олганда мижозни лозим даражада текшириш талаб этилган бўлса, энди бу чегара 500 долларга оширилди.
Банк ҳисобварағини очмасдан амалга ошириладиган бир марталик операциялар учун эса аввалги 500 БҲМ ўрнига 175 млн сўмлик чегара белгиланди. Бундан ташқари, банклар карта орқали тўловларни жўнатувчи молиявий муассасадан қабул қилувчигача кузатиш имконини таъминлаши керак.
Миқдорий чегара белгиланмаган шубҳали операциялар бўйича эса банклар 10 иш куни ичида маблағ манбаси, иштирокчилар, уларнинг ишчанлик обрўси, ўзаро боғлиқлиги ва операциянинг ҳақиқий мақсадини комплекс таҳлил қилиши шарт.
Мужчина возле банкомата. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2026
Солиқ қўмитаси картадан картага тушган айрим маблағларни текширмоқда
Янгиликлар лентаси
0