Солиқ қўмитаси картадан картага тушган айрим маблағларни текширмоқда

© SputnikПлатежный инструмент для оплаты товаров и услуг
Платежный инструмент для оплаты товаров и услуг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2026
Oбуна бўлиш
Солиқ органлари савдо тушумлари шахсий пластик карталарга ўтказилган ҳолатларни таҳлил қилмоқда. Аниқланган даромадлар бўйича хабарномалар юборилади.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Солиқ қўмитаси савдо фаолияти билан шуғулланувчи айрим хўжалик юритувчи субъектларда картадан картага пул ўтказмалари орқали амалга оширилган тўловларни ўрганмоқда.
Гап P2P — пластик картадан пластик картага пул ўтказмалари орқали қабул қилинган савдо тушумлари ҳақида бормоқда. Солиқ органларига кўра, бундай операциялар орқали тушган айрим даромадлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаган.
Шу муносабат билан юридик шахсларда фаолият юритувчи раҳбар ходимларнинг банк пластик карталарига келиб тушган маблағлар юзасидан таҳлилий ўрганишлар олиб борилмоқда.
Аниқланган ҳолатлар бўйича солиқ ҳисоботларида кўрсатилмаган даромадларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Солиқ тўловчиларга эса хабарномалар юборилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда банкларнинг йирик ва шубҳали пул ўтказмалари бўйича ички назорати кучайтирилиши хабар қилинганди. Ушбу қарор 9 августдан кучга киради.
Ҳужжатга кўра, банк ҳисобварағи очмасдан амалга ошириладиган айрим операциялар бўйича чегара 175 млн сўм этиб белгиланади.
Шунингдек, 28 БҲМ — ҳозирда 11 536 000 сўм ва ундан юқори ички электрон тўловлар ҳамда пул ўтказмаларида юборувчи ва олувчи ҳақида маълумотлар кўрсатилиши талаб этилади.
Бундан ташқари, 16 ёшга тўлмаган шахс ҳисобварағида 40 БҲМ — ҳозирда 16 480 000 сўмдан юқори маблағ ҳаракати, шунингдек, картадан картага ёки электрон ҳамёнларга 30 кун ичида 500 БҲМ — ҳозирда 206 млн сўм ва ундан юқори пул ўтказиш шубҳали операция белгилари қаторига киритилган.
Картага бир ёки бир нечта карта ёки электрон ҳамёндан 30 кун ичида 1000 БҲМ — ҳозирда 412 млн сўм ва ундан юқори маблағ тушиши ҳам банк назоратига тушиши мумкин бўлган ҳолатлардан бири сифатида кўрсатилган.
Девушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2026
Энди Uzcard картасидан кредит учун пул автоматик ечилганда ҳам, 1,23 млн сўм қолади
Янгиликлар лентаси
0