Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” ғолибларини WorldSkills’га тайёрлашни айтди

© Пресс-служба президента УзбекистанаНациональный конкурс профессионального мастерства "Созидатели Нового Узбекистана"
Национальный конкурс профессионального мастерства Созидатели Нового Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2026
Oбуна бўлиш
“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолиблари орасидан терма жамоа шакллантирилиб, WorldSkills чемпионатига тайёрланади.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. 8 август куни “Ҳумо Арена” мажмуасида Президент соврини учун мамлакатда илк бор ўтказилган “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг танлов ғолибларига табриги ўқиб эшиттирилди.
Танлов 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 10 та касб йўналиши бўйича ташкил этилди. Туман ва шаҳар босқичларида 124 минг нафардан ортиқ ёш иштирок этди. Якунларга кўра, 120 нафар иштирокчи ғолиб ва совриндор деб топилди.
Танлов доирасида қарийб 22 минг нафар ёшга ишлаш, таълим олиш ёки меҳнат бозорида ўз ўрнини топиш имконияти яратилди.
Президент табригида ғолиблар ва юқори натижа кўрсатган иштирокчилар орасидан Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириб, уларни WorldSkills International халқаро касбий маҳорат мусобақасига тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.
Бунинг учун маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш, жамоани замонавий ускуналар ва ўқув-машқ базаси билан таъминлаш режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2026
Шавкат Мирзиёев қурувчиларни касб байрами билан табриклади
Янгиликлар лентаси
0