Шавкат Мирзиёев қурувчиларни касб байрами билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2026
Oбуна бўлиш
Табрик сўзида президент сўнгги йилларда қурилиш соҳасида эришилган ютуқларни санаб ўтди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурувчиларни касб байрами билан табриклади.

Ҳурматли қурувчилар, меъмор ва усталар, муҳандис ва лойиҳачилар, машинист ва механиклар, муҳтарам соҳа фахрийлари! Сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга самимий ва эзгу тилакларимни билдираман! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, ишларингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман, - дейилади табрик сўзида.

Президент сўнгги йилларда эришилган ютуқларни ҳам санаб ўтди. Хусусан, 210 миллион квадрат метрдан зиёд бино ва иншоотлар, жумладан, 647 мингта, ўтган йилнинг ўзида эса 135 мингта квартирага эга бўлган уй-жойлар барпо этилганини. Шунингдек 2026 йилда яна 140 мингта янги квартира фойдаланишга топширилиши кутилаётгани қайд этилди.
Шунингдек, давлат раҳбари Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Бурҳониддин Марғиноний каби ноёб иншоотлар қурилишида қурувчилар ҳиссаси беқиёс бўлганини қайд этди.
Бугунги кунда барча соҳалар қатори қурилишда ҳам олдимизда улкан вазифалар турибди. Сизлар ўз бурчингизни чуқур англаган ҳолда, халқимиз учун хавфсиз, қулай ва фаровон ҳаёт муҳитини яратишга қаратилган шарафли фаолиятингизни ҳамиша юксак сифат ва масъулият билан адо этасизлар деб ишонаман - деди президент.
Янгиликлар лентаси
0