Ўзбекистонга ўқиш учун энг кўп қайси давлат фуқаролари келмоқда?

Oбуна бўлиш
Ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган хорижликлар орасида Туркманистон ва Ҳиндистон фуқаролари етакчилик қилмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,5 минг нафарга ёки 2,2 баробарга ошган.
Маълумотларга кўра, ўқиш мақсадида Ўзбекистонга энг кўп Туркманистон, Ҳиндистон, Тожикистон, Хитой ва Қирғизистон фуқаролари келган.
Шунингдек, Покистондан — 689 нафар, Мисрдан 603, Жанубий Кореядан 526, Филиппиндан 367 ва АҚШдан 302 нафар фуқаро ўқиш мақсадида келган. Бошқа давлатлар ҳиссаси 1 925 нафарни ташкил этди.
Янгиликлар лентаси
0