СамДТУ ўқитувчилари Санкт-Петербург давлат университетида малака оширмоқда

© FotoПреподаватели СамГМУ повышают квалификацию в старейшем университете России СПбГУ
Преподаватели СамГМУ повышают квалификацию в старейшем университете России СПбГУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2026
Oбуна бўлиш
Самарқанд давлат тиббиёт университети ўқитувчилари 23 давлат вакиллари қатнашayotgan халқаро ёзги мактабда таҳсил олмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Самарқанд давлат тиббиёт университети ўқитувчилари Санкт-Петербург давлат университетида рус тили ўқитувчилари учун ташкил этилган IV ёзги мактабда малака оширмоқда.
Дастурда СамДТУнинг ўзбек ва рус тиллари кафедраси доценти Шаҳло Жамалдинова ҳамда стажёр-ассистент Замира Холиқова иштирок этмоқда.
Малака ошириш дастури 144 академик соатга мўлжалланган. Бу йил ёзги мактабда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Ҳиндистон, Сербия, Германия, Польша ва бошқа давлатлардан 80 дан ортиқ ўқитувчи қатнашмоқда. Жами 23 мамлакат вакиллари жалб этилган.
Дастур доирасида иштирокчилар рус тили ва адабиётини ўқитишнинг замонавий усуллари, рақамли таълим ресурслари, рус тилини чет тили сифатида ўқитиш, икки тилли болалар билан ишлаш методикаси билан танишмоқда.
Шунингдек, машғулотларда ўйин технологиялари, сунъий интеллект воситалари, видеоматериаллар, подкастлар ва интеллектуал хариталардан таълим жараёнида фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.
Лойиҳа Санкт-Петербург давлат университетида 2023 йилдан буён ўтказиб келинади. У “Русский мир” жамғармаси, Россотрудничество ва Санкт-Петербург ташқи алоқалар қўмитаси кўмагида ташкил этилган.
Якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган иштирокчилар СПбДУнинг малака ошириш гувоҳномасини олади.
Трое учителей из Узбекистана стали победителями конкурса по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2026
Самарқанд ва Тошкент вилоятидан уч нафар ўқитувчи Москвадаги халқаро танловда ғолиб бўлди
Янгиликлар лентаси
0