Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Чўлпонотада ЕОИИ давлатлари учта муҳим битим имзолади

© пресс-служба ЕИКЗаседание Евразийского межправительственного совета
Заседание Евразийского межправительственного совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2026
Oбуна бўлиш
Ҳукумат раҳбарлари электрон савдо, биржа бозори ва илмий унвонларни ўзаро тан олиш бўйича келишувларга эришди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. 6–7 август кунлари Чўлпонотада Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Унда Россия бош вазири Михаил Мишустин, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь бош вазири Александр Турчин, Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев иштирок этди. Ўзбекистондан бош вазир Абдулла Арипов кузатувчи давлат вакили сифатида қатнашди.
Йиғилиш якунида учта халқаро битим имзоланди.
Биринчиси — электрон савдо тўғрисидаги битим. У ЕОИИ мамлакатларида онлайн савдонинг умумий қоидаларини шакллантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва давлатлар ўртасида электрон савдони соддалаштиришга қаратилган.
Иккинчи битим брокер ва дилерларга ЕОИИнинг бошқа давлатларидаги биржаларда ташкил этилган савдоларда иштирок этиш имконини беради. Бу аъзо давлатларнинг молия бозорларини ўзаро яқинлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Учинчи ҳужжат илмий унвонларни ўзаро тан олишга оид. Битим ЕОИИ давлатларидан бирида берилган илмий унвонни бошқа аъзо мамлакатларда тан олиш жараёнини енгиллаштиради.
Ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, ЕОИИда нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорини шакллантириш, Хитой билан темир йўл юк ташувларини рақамлаштириш, озиқ-овқат таъминоти ва углерод тартибга солиниши масалаларини муҳокама қилди.
Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 1–2 октябрь кунлари Минскда ўтказилади.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
VIII Кыргызско-Российский экономический форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ доирасидаги кооперация: Қирғизистон ва Россия 800 млн долларлик битимлар тузди
Янгиликлар лентаси
0