Йўллар тўғрисида янги қонун: оғир ва йирик транспортлар рухсатнома билан ҳаракатланади

© Adityamadhav83Автодорога
Автодорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2026
Oбуна бўлиш
Янги қонунда оғир ва йирик транспортлар ҳаракати, пулли йўллар ҳамда уларга муқобил бепул йўналишлар тартиби белгиланди.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистонда "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, йирик габаритли ва оғир вазнли транспорт воситалари автомобиль йўлларида фақат махсус ваколатли орган ёки унинг тизимидаги идоралар берган рухсатнома асосида ҳаракатланиши мумкин.
Махсус рухсатнома тартиби аввал ҳам қонуности ҳужжатларида амал қилган. Янги қонун билан ушбу талаб қонун даражасида мустаҳкамланди.
Қонунда автомобиль йўллари умумий фойдаланишдаги йўллар, аҳоли пунктларининг ички йўллари ва хўжалик йўлларига ажратилди. Улардан фойдаланиш бепул ёки белгиланган тартибда пулли бўлиши мумкин.
Пулли йўлни қуриш, реконструкция қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қарор президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Бунда ҳайдовчилар учун тегишли ҳолатдаги муқобил бепул йўл мавжуд бўлиши шарт.
Пулли йўлда юқори тезлик режими ва бутун йўналиш бўйлаб юқори даражадаги сервис таъминланиши лозим. Тўлов йўлга кириш, тўлов пункти ёки йўл талонини сотиб олиш орқали амалга оширилади.
Қонунда умумий фойдаланишдаги йўллар учун ажратиладиган ер минтақасининг минимал ўлчамлари ҳам белгиланди: I тоифадаги йўлларда — 80 метр, II тоифада — 60 метр, III ва IV тоифаларда — 40 метр, V тоифада эса 25 метр.
Бу ерда гап қатнов қисми ёки асфальт йўлнинг кенглиги ҳақида эмас. Ажратилган минтақа йўлнинг ўзи, унинг конструктив элементлари, муҳандислик иншоотлари, хизмат бинолари ҳамда ҳимоя ва манзарали дарахтзорлар учун ажратиладиган ер майдонини қамраб олади.
Автомобиль йўллари қўмитаси соҳадаги махсус ваколатли орган этиб белгиланди. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки ҳисобланади.
Шавкат Мирзиёев дал старт строительству новой автомагистрали Ташкент — Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2026
Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда: президент янги автомагистраль қурилишини бошлаб берди
Янгиликлар лентаси
0