Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда: президент янги автомагистраль қурилишини бошлаб берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев дал старт строительству новой автомагистрали Ташкент — Самарканд
Шавкат Мирзиёев дал старт строительству новой автомагистрали Ташкент — Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2026
Oбуна бўлиш
Автомагистралнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманида махсус капсула қўйиб, янги Тошкент — Самарқанд автомагистрали қурилишини бошлаб берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қиймати қарийб 2,2 млрд доллар бўлган олти полосали автомагистралнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этади. Лойиҳа доирасида 92 та кўприк, 28 та йўл ўтказгич ва 60 та туннель типидаги ўтиш жойи қурилади.
Йўлга монолит бетон қоплама ётқизилади. Текис ҳудудларда соатига 150 километр тезликда ҳаракатланиш имконияти яратилади.
Янги магистраль ишга тушгач, Тошкентдан Самарқандга етиб бориш вақти 5 соатдан 2,5 соатга қисқаради. Йўл суткасига 60–80 мингта транспорт воситасини ўтказади, юк ташиш таннархи эса 20–24 фоизга пасайиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, бугун Ўзбекистон ҳудудидан 4 минг километр халқаро аҳамиятга эга транзит йўл ўтади. Халқаро йўлларнинг 30 фоизи тўлиқ қувватда, яна 25 фоизи эса ортиқча юклама билан ишламоқда.
"Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон" ва Трансафғон темир йўллари ишга тушгач, Ўзбекистон Тинч океанидан Европагача бўлган энг қисқа қуруқлик йўлагининг асосий бўғинига айланиши кутилмоқда.
Покистон портлари орқали Ҳинд океани ва қарийб 2 млрд аҳоли яшайдиган Жанубий Осиё бозорларига чиқиш имконияти ҳам кенгаяди.
Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат йилига қўшимча 15–20 млн тонна халқаро транзит юкини қабул қилса:
400–600 млн доллар даромад олинади;
логистика марказлари ва терминалларга 3 млрд доллар инвестиция жалб этилади;
камида 50 мингта барқарор иш ўрни яратилади.
Жаҳон банки таҳлилига кўра, бундай лойиҳаларга сарфланган ҳар бир доллар иқтисодиётга беш баробаргача қайтиши мумкин.
Янги магистраль Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ялпи ҳудудий маҳсулотининг 3 фоизга ўсишига туртки бериши кутилмоқда.
Йўл аҳолиси 2 миллиондан зиёд бўлган 13 та туман ҳудудидан ўтади. Бу ерларда минглаб иш ўринлари ва янги даромад манбалари пайдо бўлади.
Магистраль бўйида логистика марказлари, омборлар, саноат ва агросаноат корхоналари, савдо-сервис, меҳмонхона ва туризм объектлари барпо этилади.
Давлат раҳбари Хива — Урганч йўли қурилиши бошлангани, Тошкент — Андижон йўли бўйича халқаро тендер якунланиш арафасида экани, Тошкентни Бўстонлиқ билан боғлайдиган йўлни лойиҳалаш ишлари эса якунига етказилаётганини қайд этди.
Панорамный вид на озеро Чарвак. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2026
Тошкентдан Чорвоққа 35 дақиқада: янги пулли йўл қурилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0