Ўзбекистон ва Қозоғистон компаниялари саноат кооперацияси бўйича меморандум имзолади

© Внешнеторговая палата КазахстанаВ Ташкенте состоялся Узбекско-Казахстанский бизнес-форум
В Ташкенте состоялся Узбекско-Казахстанский бизнес-форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2026
Oбуна бўлиш
Бизнес-форумда саноат кооперацияси бўйича меморандум имзоланди ва икки давлат ўртасида товарларнинг тўсиқсиз тиҳаракатини таъминлаш таклиф этилди
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон–Қозоғистон бизнес-форуми якунларига кўра, икки мамлакат компаниялари саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича меморандум имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи савдо палатаси хабар берди.
Ҳужжат Ўзбекистоннинг Glasfit Energy компанияси ва "Қозоғистон арматура-изолятор заводи" ўртасида тузилди. У ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва Қозоғистон маҳсулотларининг Ўзбекистон бозоридаги экспортини оширишни назарда тутади.
Ҳамкорликнинг амалий йўналишларидан бири юқори кучланишли электр узатиш линиялари учун маҳсулот етказиб беришдан иборат.
Форумда делегациянинг Ўзбекистон корхоналарига ташрифи доирасида металлургия, кимё, энергетика, машинасозлик, агросаноат, тўқимачилик, мебель, маиший техника ва озиқ-овқат соҳаларида қўшма ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, форум якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг савдо-саноат палаталари ҳамда давлат идоралари иштирокида доимий экспертлар гуруҳини тузиш таклиф этилди.
Гуруҳ тариф, хомашё ва божхона механизмларини мувофиқлаштириш, транспорт-логистика жараёнларини рақамлаштириш ва товарларни чегара орқали олиб ўтишни енгиллаштириш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, форумда Қозоғистоннинг қурилиш, агросаноат, енгил саноат, машинасозлик, логистика, тиббиёт ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларидаги 100 дан ортиқ етакчи компанияси иштирок этди.
Премьер-министры Казахстана и Узбекистана рассмотрели перспективы наращивания перевозок по Среднему коридору - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон Ўрта йўлак орқали юк ташиш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда
Янгиликлар лентаси
0