https://sputniknews.uz/20260724/ozbekiston-qozogiston-59235754.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон Ўрта йўлак орқали юк ташиш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Қозоғистон Ўрта йўлак орқали юк ташиш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон ўз портлари орқали Ўзбекистон юкларини ташиш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди. 24.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-24T11:14+0500
2026-07-24T11:14+0500
2026-07-24T11:14+0500
иқтисод
ўзбекистон
қозоғистон
абдулла арипов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/18/59235575_0:20:1280:740_1920x0_80_0_0_a5a98a085b51aaeb6eced0a520aa083e.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари Олжас Бектенов ва Абдулла Арипов миллий компанияларга Транскаспий халқаро транспорт йўналиши (Ўрта йўлак) орқали юк ташишни кўпайтиришни топширди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, бош вазирлар Ақтау халқаро денгиз савдо портига ташриф буюриб, унинг инфратузилмаси ва порт қувватларини кўздан кечиришди.“Манғистау вилояти юқори транзит ва логистика салоҳиятига эга бўлган стратегик чегара ҳудуди ҳисобланади. Бизнинг вазифамиз – Марказий Осиё мамлакатларининг юкларини Кавказ, Туркия ва Европа бозорларига тез ва ишончли етказиб беришни таъминлаш. Қозоғистон Ўзбекистоннинг экспорт юклари транзитини Ақтау ва Қуриқ портлари орқали кенгайтиришга тайёр”, - деди Бектенов.Ақтау халқаро денгиз савдо порти Қозоғистоннинг энг йирик денгиз маркази ва Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг асосий объектларидан бири ҳисобланади.У йилига 12 миллион тоннагача юкни қайта ишлаш имкониятига эга ва Кавказ, Марказий Осиё ва Каспий минтақаси мамлакатларига йил давомида юк ташишни таъминлайди.“Қозоғистон темир йўллари” маълумотларига кўра, 2022-2025 йилларда Қозоғистон портлари орқали ТМТМ бўйича контейнер транзити 3,8 баравар ошган. Ташиш ҳажмини янада ошириш учун порт қувватлари изчил кенгайтирилиб, темир йўл ёндашувлари модернизация қилинмоқда.Жумладан, 2025 йилда Ўзбекистон юкларини Ақтау ва Қуриқ портлари орқали қайта ишлаш ҳажми 60 фоиздан зиёдга ошди.
https://sputniknews.uz/20260722/uzbekistan-kazakhstan-hamkorlik-59196947.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/18/59235575_135:0:1147:759_1920x0_80_0_0_9209c5e094d31547d40f0540c34bc16a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, қозоғистон, абдулла арипов
иқтисод, ўзбекистон, қозоғистон, абдулла арипов
Ўзбекистон ва Қозоғистон Ўрта йўлак орқали юк ташиш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда
Қозоғистон ўз портлари орқали Ўзбекистон юкларини ташиш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари Олжас Бектенов ва Абдулла Арипов миллий компанияларга Транскаспий халқаро транспорт йўналиши (Ўрта йўлак) орқали юк ташишни кўпайтиришни топширди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати
хабар берди. “Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари “Қозоғистон темир йўллари” АЖга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан биргаликда юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича аниқ режа ишлаб чиқишни топширди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бош вазирлар Ақтау халқаро денгиз савдо портига ташриф буюриб, унинг инфратузилмаси ва порт қувватларини кўздан кечиришди.
“Манғистау вилояти юқори транзит ва логистика салоҳиятига эга бўлган стратегик чегара ҳудуди ҳисобланади. Бизнинг вазифамиз – Марказий Осиё мамлакатларининг юкларини Кавказ, Туркия ва Европа бозорларига тез ва ишончли етказиб беришни таъминлаш. Қозоғистон Ўзбекистоннинг экспорт юклари транзитини Ақтау ва Қуриқ портлари орқали кенгайтиришга тайёр”, - деди Бектенов.
Ақтау халқаро денгиз савдо порти Қозоғистоннинг энг йирик денгиз маркази ва Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг асосий объектларидан бири ҳисобланади.
У йилига 12 миллион тоннагача юкни қайта ишлаш имкониятига эга ва Кавказ, Марказий Осиё ва Каспий минтақаси мамлакатларига йил давомида юк ташишни таъминлайди.
“Қозоғистон темир йўллари” маълумотларига кўра, 2022-2025 йилларда Қозоғистон портлари орқали ТМТМ бўйича контейнер транзити 3,8 баравар ошган. Ташиш ҳажмини янада ошириш учун порт қувватлари изчил кенгайтирилиб, темир йўл ёндашувлари модернизация қилинмоқда.
Жумладан, 2025 йилда Ўзбекистон юкларини Ақтау ва Қуриқ портлари орқали қайта ишлаш ҳажми 60 фоиздан зиёдга ошди.