Ўзбектелеком етакчи, Paynet тўртинчи: хизматлар соҳасида энг кўп солиқ тўлаган 20 корхона
11:36 05.08.2026 (янгиланди: 11:37 05.08.2026)

© Depositphotos / Dmitriy Shironosov
Oбуна бўлиш
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги топ-20 корхона ярим йилда 4,66 триллион сўм солиқ тўлаб, жами тушумнинг 19,8 фоизини таъминлади
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган 163 932 та юридик шахс 2026 йилнинг январь–июнь ойларида бюджетга қарийб 23,5 трлн сўм солиқ тўлади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу корхоналарнинг умумий товар айланмаси 353,8 трлн сўмни ташкил этган. Уларга қарийб 30,5 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилган.
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг йирик 20 та солиқ тўловчи ҳиссасига 41 трлн сўмлик товар айланмаси тўғри келган. Бу соҳадаги умумий айланманинг 11,6 фоизини ташкил этади.
Топ-20 корхона бюджетга 4,66 трлн сўм солиқ тўлаган. Бу хизмат кўрсатиш соҳасидаги жами солиқ тушумларининг 19,8 фоизига тенг. Улар фойдаланган солиқ имтиёзлари 2,84 трлн сўмни ёки умумий имтиёзларнинг 9,3 фоизини ташкил этган.
Ушбу корхоналар тўлаган солиқлар қуйидаги таркибда шаклланган:
фойда солиғи — 1,5 трлн сўм;
қўшилган қиймат солиғи — 1,44 трлн сўм;
ижтимоий солиқ — 635 млрд сўм;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи — 605,4 млрд сўм;
мол-мулк солиғи — 147,1 млрд сўм;
айланмадан олинадиган солиқ — 121,7 млрд сўм;
ер солиғи — 65,7 млрд сўм;
бошқа солиқлар — 148 млрд сўм.
Энг кўп солиқ тўлаган 20 корхона
1.
"O‘ZBEKTELEKOM" АЖ — 837,9 млрд сўм;2.
"ASIA TRANS GAS" МЧЖ — 726,1 млрд сўм;3.
"UZBEKISTAN AIRWAYS" АЖ — 440,1 млрд сўм;4.
"PAYNET" АЖ — 276,9 млрд сўм;5.
"UNITEL" МЧЖ ХК — 271,5 млрд сўм;6.
"COSCOM" МЧЖ — 232,8 млрд сўм;7.
"Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti" МЧЖ — 196,6 млрд сўм;8.
"TOSHSHHARTRANSXIZMAT" АЖ — 185,6 млрд сўм;9.
"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" АЖ — 172,5 млрд сўм;10.
"MY FREIGHTER" МЧЖ — 169,4 млрд сўм;11.
"TEMIR YO‘L INFRATUZILMA" АЖ — 168,3 млрд сўм;12.
"O‘ZAERONAVIGATSIYA MARKAZI" ДУК — 165,5 млрд сўм;13.
"UNIVERSAL MOBILE SYSTEMS" МЧЖ — 160,9 млрд сўм;14.
"YAGONA UMUMRESPUBLIKA PROTSESSING MARKAZI" АЖ — 152,1 млрд сўм;15.
"TEZCOIN" МЧЖ ММТ — 88,8 млрд сўм;16.
"YGO UB" МЧЖ (Yandex Go) — 88,2 млрд сўм;17.
"INFORMATION TECHNOLOGY CENTER" МЧЖ ҚК — 86,5 млрд сўм;18.
"TOSHKENT METROPOLITENI" ДУК — 85,2 млрд сўм;19.
"RESPUBLIKA INKASSATSIYA XIZMATI" ДУК — 84,4 млрд сўм;20.
"QANOT SHARQ" МЧЖ — 77,1 млрд сўм.Рейтингдаги энг сезиларли ўзгаришлардан бири Paynet билан боғлиқ. 2025 йил январь–июль ойлари якунлари бўйича компания хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг йирик солиқ тўловчилар орасида 10-ўринни эгаллаган эди.
