https://sputniknews.uz/20260805/uzbekistan-oquvchi-shimoliy-qutb-59500806.html
Ўзбекистонлик ўқувчи Эъзоза Бешимжонова атом музёрарида Шимолий қутбга йўл олди
Ўзбекистонлик ўқувчи Эъзоза Бешимжонова атом музёрарида Шимолий қутбга йўл олди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон вакили "Росатом"нинг "Билимлар музёрари" экспедициясида иштирок этмоқда. 23 мамлакатдан йиғилган ёшлар атом музёрарида Шимолий қутбга бориб, илмий ва муҳандислик дастурларида қатнашади.
2026-08-05T13:51+0500
2026-08-05T13:51+0500
2026-08-05T13:51+0500
росатом
ўзбекистон
россия
арктика
муз
ёшлар
кема
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/05/59500140_0:107:2048:1259_1920x0_80_0_0_fa6e7cf7d0014fa49fa4b9ce0ad1ec9c.jpg
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик ўқувчи Эъзоза Бешимжонова "Росатом"нинг "Билимлар музёрари" илмий-маърифий экспедицияси доирасида Шимолий қутбга йўл олди. Бу ҳақда Росатом матбуот хизмати хабар берди.Сафарда Россия ва яна 22 мамлакатдан мактаб ўқувчилари ҳамда коллеж талабалари иштирок этмоқда.Экспедиция Мурманскдан "Ғалабанинг 50 йиллиги" атом музёрарида йўлга чиқди. Кема Мурманск — Шимолий қутб — Франц-Иосиф Ери — Мурманск йўналиши бўйича ҳаракатланади.Хорижий иштирокчилар халқаро танлов асосида сараланган. Қарийб 5 минг нафар талабгор орасидан 22 мамлакатнинг ҳар биридан биттадан ғолиб танлаб олинган. "Росатом" бош директори Алексей Лихачевнинг таъкидлашича, лойиҳа турли мамлакатларнинг иқтидорли ёшларини илм-фан ва сайёрани асрашга қаратилган ғоялар атрофида бирлаштиришни кўзда тутади."Билимлар музёрари" лойиҳасининг олти мавсуми давомида турли мамлакатлардан 400 нафардан зиёд иқтидорли ўқувчи Шимолий қутб экспедицияларида иштирок этган.
https://sputniknews.uz/20260203/tashkent-talaba-russiya-yadro-talim-ambassador-55451247.html
ўзбекистон
арктика
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/05/59500140_114:0:1934:1365_1920x0_80_0_0_38c1e5084cfeb1e1c35a238ffcbf1364.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
росатом, ўзбекистон, россия, арктика, муз, ёшлар, кема
росатом, ўзбекистон, россия, арктика, муз, ёшлар, кема
Ўзбекистонлик ўқувчи Эъзоза Бешимжонова атом музёрарида Шимолий қутбга йўл олди
Ўзбекистонлик ўқувчи 23 мамлакат вакиллари билан "Ғалабанинг 50 йиллиги" атом музёрарида Шимолий қутб томон илмий сафарга йўл олди
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик ўқувчи Эъзоза Бешимжонова "Росатом"нинг "Билимлар музёрари" илмий-маърифий экспедицияси доирасида Шимолий қутбга йўл олди. Бу ҳақда Росатом матбуот хизмати
хабар берди.
Сафарда Россия ва яна 22 мамлакатдан мактаб ўқувчилари ҳамда коллеж талабалари иштирок этмоқда.
Экспедиция Мурманскдан "Ғалабанинг 50 йиллиги" атом музёрарида йўлга чиқди. Кема Мурманск — Шимолий қутб — Франц-Иосиф Ери — Мурманск йўналиши бўйича ҳаракатланади.
Хорижий иштирокчилар халқаро танлов асосида сараланган. Қарийб 5 минг нафар талабгор орасидан 22 мамлакатнинг ҳар биридан биттадан ғолиб танлаб олинган.
Сафар давомида иштирокчилар учун атом технологиялари, Арктикани ўрганиш ва замонавий муҳандислик йўналишларига бағишланган маърузалар, мунозаралар ва маҳорат дарслари ташкил этилади. Ўқувчилар атом музёрарининг тузилиши ва ишлаш жараёни билан ҳам танишади.
"Росатом" бош директори Алексей Лихачевнинг таъкидлашича, лойиҳа турли мамлакатларнинг иқтидорли ёшларини илм-фан ва сайёрани асрашга қаратилган ғоялар атрофида бирлаштиришни кўзда тутади.
"Билимлар музёрари" лойиҳасининг олти мавсуми давомида турли мамлакатлардан 400 нафардан зиёд иқтидорли ўқувчи Шимолий қутб экспедицияларида иштирок этган.