Тарихий кун: "Samarkand-2028" сунъий йўлдоши орбитага чиқарилди

© Агентство UzcosmosСпутник "Самарканд-2028" успешно выведен на орбиту
Спутник Самарканд-2028 успешно выведен на орбиту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2026
Oбуна бўлиш
"Samarkand-2028" қишлоқ хўжалиги, экология, сув ресурслари ва фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш учун хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигидаги "Samarkand-2028" сунъий йўлдоши муваффақиятли орбитага чиқарилди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Samarkand-2028" Ўзбекистоннинг "Ўзбеккосмос" агентлиги ва Хитойнинг STAR.VISION компанияси ўртасидаги ҳамкорлик натижасидир. Лойиҳа мамлакатнинг космик технологиялар соҳасидаги муҳандислик салоҳиятини ошириш ва Ўзбекистон—Хитой илмий-технологик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Сунъий йўлдошнинг асосий хусусиятларидан бири — "Ўзбеккосмос" мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган махсус сунъий интеллект модулидир. У гиперспектрал маълумотларни Ерга юборишдан олдин бевосита орбитада қайта ишлайди.
Бу узатиладиган маълумотлар ҳажмини қисқартириш, зарур ахборотни тезроқ олиш ва кейинги таҳлиллар самарадорлигини ошириш имконини беради. Йўлдош Ер юзасини 20 дан ортиқ спектрал диапазонда кузатиб, оддий суратларда кўринмайдиган ўзгаришларни ҳам аниқлаши мумкин.
Олинган маълумотлар қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳолатини баҳолаш, сув ва табиий ресурсларни бошқариш, экологик вазиятни кузатиш, фавқулодда ҳолатларни эрта аниқлаш, ерлардан фойдаланиш ҳамда шаҳарсозлик соҳаларида қўлланилади.
Сунъий йўлдошга "Samarkand-2028" номи берилиши ҳам рамзий аҳамиятга эга. У 2025 йилда Сиднейда ўтказилган Халқаро астронавтика конгрессида 2028 йилги конгрессни Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорга ишора қилади.
Лойиҳа миллий мутахассисларни космик муҳандислик, сунъий интеллект ва сунъий йўлдош маълумотларини қайта ишлаш йўналишларида тайёрлаш учун ҳам технологик майдон вазифасини бажаради.
Заместитель директора агентства Узбеккосмос Мухиддин Ибрагимов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2026
Космик конгресс, биринчи фазогир ва иқтисодий самара: “Ўзбеккосмос” режалари очиқланди
Янгиликлар лентаси
0