https://sputniknews.uz/20260514/kosmos-uzbekistan-rejalar-57561139.html
Космик конгресс, биринчи фазогир ва иқтисодий самара: “Ўзбеккосмос” режалари очиқланди
Космик конгресс, биринчи фазогир ва иқтисодий самара: “Ўзбеккосмос” режалари очиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2028 йилда Халқаро астронавтика конгрессига мезбонлик қилади. Тадбирга дунёнинг турли давлатларидан 10 мингдан ортиқ киши, жумладан NASA, Европа космик агентлиги ва JAXA вакиллари келиши кутилмоқда.
2026-05-14T14:01+0500
2026-05-14T14:01+0500
2026-05-14T14:01+0500
космос
ўзбеккосмос
матбуот-анжуман
nasa (ақш аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси)
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0d/57550826_0:0:3639:2047_1920x0_80_0_0_9f87014affd5f307b85347436d03be32.jpg
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. 2028 йилда республика Халқаро астронавтика конгрессига (IAC) мезбонлик қилади. Унга дунёнинг турли бурчакларидан 10 мингдан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда. Тадбирда NASA, Европа космик агентлиги, JAXA ва бошқа ташкилотлар иштирок этади.Sputnik Ўзбекистон мухбирининг хабар беришича, “Ўзбеккосмос” агентлиги республиканинг мазкур соҳадаги яқин келажакдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказди.Тадбирнинг асосий мавзулари миллий парвозга тайёргарлик кўриш, ердаги муаммоларни ҳал этиш учун космик мониторингдан фойдаланиш ва Самарқандда йирик тармоқ форумини ўтказишдан иборат бўлди.2028 йилда Ўзбекистон Халқаро астронавтика конгрессига (IAC) мезбонлик қилади. Бу шунчаки анжуман эмас, балки Тошкент ўтказиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон ва Хитой каби давлатлар билан курашган нуфузли тадбирдир. “Ўзбеккосмос” агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Иброҳимов бу қадамнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлади.Кўпчиликни биринчи ўзбек фазогирини космосга юборишга тайёргарлик тафсилотлари қизиқтирди. Муҳиддин Иброҳимовнинг сўзларига кўра, парвоз 2028 йилнинг октябрь ойигача амалга оширилиши лозим.Иброҳимов сўзларига кўра, гап 10–14 кунлик қисқа муддатли миссия ҳақида кетмоқда. Ҳозирда ҳукумат бир вақтнинг ўзида бир нечта томон – АҚШ, Россия ва Хитой билан музокаралар олиб бормоқда. Номзод саломатлиги, ёши ва руҳий барқарорлиги бўйича қатъий сараловдан, сўнгра тўққиз ойгача давом этадиган тайёргарликдан ўтиши керак бўлади.Дастлабки маълумотларга кўра, бўлажак космонавт 27 ёшдан 40 ёшгача, бўйи 190 сантиметрдан баланд бўлмаган ва вазни 90 килограммгача бўлиши лозим.Ўзбекистон учун космос – бу аввало иқтисодий воситадир. Спикерлар аниқ рақамларни келтиришди: сунъий йўлдош мониторинги туфайли далаларда сомон ёқиш ҳолатлари 94 фоизга камайган. Шунингдек, космик технологиялар қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишни назорат қилишга ҳамда ноқонуний қурилишларни пойдевор босқичидаёқ аниқлашга ёрдам беради, бу эса бюджет маблағларини сезиларли даражада тежаш имконини беради.Матбуот анжуманига NASA астронавти, космосга уч марта учган ва тўққиз марта очиқ космосга чиққан Эндрю Жей Фьюстел ҳам ташриф буюрди.Учрашув сўнгида Эндрю Жей Фьюстел шахсий кузатуви билан ўртоқлашди: ХКСда ўтказган 197 кун давомида вақт секинлашгани сабабли у 6 миллисекундга ёшарган — умрини юлдузларга бағишлашга қарор қилганлар учун ёқимли бир бонус.
https://sputniknews.uz/20260319/uzbekistan-suniy-yoldosh-56396370.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0d/57550826_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_614532b7f22639e6f30fcd454fe65641.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
космос, ўзбеккосмос, матбуот-анжуман, nasa (ақш аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), жамият
космос, ўзбеккосмос, матбуот-анжуман, nasa (ақш аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), жамият
Космик конгресс, биринчи фазогир ва иқтисодий самара: “Ўзбеккосмос” режалари очиқланди
Ўзбек фазогирининг парвози 2028 йилнинг октябрь ойигача амалга оширилиши лозим.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. 2028 йилда республика Халқаро астронавтика конгрессига (IAC) мезбонлик қилади. Унга дунёнинг турли бурчакларидан 10 мингдан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда. Тадбирда NASA, Европа космик агентлиги, JAXA ва бошқа ташкилотлар иштирок этади.
Sputnik Ўзбекистон мухбирининг хабар беришича, “Ўзбеккосмос” агентлиги республиканинг мазкур соҳадаги яқин келажакдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказди.
Тадбирнинг асосий мавзулари миллий парвозга тайёргарлик кўриш, ердаги муаммоларни ҳал этиш учун космик мониторингдан фойдаланиш ва Самарқандда йирик тармоқ форумини ўтказишдан иборат бўлди.
2028 йилда Ўзбекистон Халқаро астронавтика конгрессига (IAC) мезбонлик қилади. Бу шунчаки анжуман эмас, балки Тошкент ўтказиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон ва Хитой каби давлатлар билан курашган нуфузли тадбирдир. “Ўзбеккосмос” агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Иброҳимов бу қадамнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
“Биз бутун дунёдан 10 мингдан ортиқ кишининг келишини кутяпмиз. Тадбирда NASA, Европа космик агентлиги, JAXA ва бошқа тузилмалар қатнашади. Бу биз учун улкан имконият, чунки Марказий Осиёда ҳали бундай миқёсдаги тадбирлар бўлмаган”, — деди Иброҳимов.
Кўпчиликни биринчи ўзбек фазогирини космосга юборишга тайёргарлик тафсилотлари қизиқтирди. Муҳиддин Иброҳимовнинг сўзларига кўра, парвоз 2028 йилнинг октябрь ойигача амалга оширилиши лозим.
“Истагимиз – фазогир 2028 йил октябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган Конгресс бошлангунига қадар парвозни амалга ошириб, эсон-омон қайтиши. Режамиз шундай”, – деди у.
Иброҳимов сўзларига кўра, гап 10–14 кунлик қисқа муддатли миссия ҳақида кетмоқда. Ҳозирда ҳукумат бир вақтнинг ўзида бир нечта томон – АҚШ, Россия ва Хитой билан музокаралар олиб бормоқда. Номзод саломатлиги, ёши ва руҳий барқарорлиги бўйича қатъий сараловдан, сўнгра тўққиз ойгача давом этадиган тайёргарликдан ўтиши керак бўлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, бўлажак космонавт 27 ёшдан 40 ёшгача, бўйи 190 сантиметрдан баланд бўлмаган ва вазни 90 килограммгача бўлиши лозим.
Ўзбекистон учун космос – бу аввало иқтисодий воситадир. Спикерлар аниқ рақамларни келтиришди: сунъий йўлдош мониторинги туфайли далаларда сомон ёқиш ҳолатлари 94 фоизга камайган.
Шунингдек, космик технологиялар қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишни назорат қилишга ҳамда ноқонуний қурилишларни пойдевор босқичидаёқ аниқлашга ёрдам беради, бу эса бюджет маблағларини сезиларли даражада тежаш имконини беради.
Матбуот анжуманига NASA астронавти, космосга уч марта учган ва тўққиз марта очиқ космосга чиққан Эндрю Жей Фьюстел ҳам ташриф буюрди.
“Ерни космосдан илк бор кўрган лаҳзам ҳамон ёдимда. Бу сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ажойиб тажриба эди”, — деди астронавт.
Учрашув сўнгида Эндрю Жей Фьюстел шахсий кузатуви билан ўртоқлашди: ХКСда ўтказган 197 кун давомида вақт секинлашгани сабабли у 6 миллисекундга ёшарган — умрини юлдузларга бағишлашга қарор қилганлар учун ёқимли бир бонус.