Тошкентда Россия санъатининг "Санъат дунёси" фестивали бўлиб ўтади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишБалет "Щелкунчик". Спектакль Академии русского балета имени А. Я. Вагановой
Балет Щелкунчик. Спектакль Академии русского балета имени А. Я. Вагановой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2026
Oбуна бўлиш
Беш кунлик фестивалда кўргазма, опера концерти, кино намойишлари, хакас рақслари ҳамда рус балети бир майдонда жамланади
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. 30 сентябрдан 4 октябргача Тошкентда Россия санъатининг "Санъат дунёси" фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
Беш кунлик дастур мусиқа, театр, кино, хореография ва тасвирий санъатни бирлаштиради.
Фестивалнинг асосий тадбирлари:
рассом ва ҳайкалтарош Зураб Церетели асарлари кўргазмаси;
Россиянинг етакчи театрлари хонандалари иштирокида опера гала-концерти;
режиссёр Станислав Говорухин таваллудининг 90 йиллигига бағишланган кино куни;
"Кун сузи" хакас рақс ансамбли чиқиши;
Агриппина Ваганова номидаги Рус балети академияси тарбияланувчиларининг намойиши.
Ташкилотчиларга кўра, фестиваль турли авлодлар, бадиий анъаналар ва замонавий маданий йўналишларни бирлаштирувчи ижодий мулоқот майдонига айланади.
Тадбирларнинг тўлиқ дастури кейинроқ эълон қилинади.
Диалог культур России и Узбекистана: взгляд через искусство - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2026
Икки маданият, бир майдон: Тошкентда Россия ва Ўзбекистон санъати мулоқоти
Янгиликлар лентаси
0