https://sputniknews.uz/20260804/uzbekistan-tatarstan-afghanistan-bozor-59475310.html
Ўзбекистон Татаристонни Афғонистон бозорига биргаликда чиқишга таклиф қилди
Ўзбекистон Татаристонни Афғонистон бозорига биргаликда чиқишга таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Қозондаги бизнес-миссия доирасида Ўзбекистон ва Татарстан вакиллари агросаноат, маҳсулотларни қайта ишлаш, озиқ-овқат саноати ва логистикада қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. Форумда 200 га яқин компания қатнашди.
2026-08-04T10:04+0500
2026-08-04T10:04+0500
2026-08-04T10:06+0500
россия
қозон
форум
ҳамкорлик
савдо
инвестиция
татаристон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/04/59475144_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8b3b0cff22068fdb541086c82b8313ee.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон Татаристон компанияларига Афғонистон бозорига Термиздаги "Айритом" савдо-логистика маркази орқали биргаликда чиқишни таклиф қилди. Бу ташаббус Қозонда ўтказилган "Татаристон — Ўзбекистон" бизнес-форумида илгари сурилди.Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Одилхон Рустамовнинг таъкидлашича, "Айритом" Татаристон тадбиркорларига Афғонистон бозорига кириш, маҳсулот етказиб бериш ва савдо алоқаларини йўлга қўйиш учун тайёр инфратузилма тақдим этади.Асосий эътибор ишлаб чиқариш кооперацияси, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, экспортни кенгайтириш ва логистикани ривожлантиришга қаратилди.Татаристон бош вазири ўринбосари — саноат ва савдо вазири Олег Коробченконинг маълум қилишича, 2026 йил якунида Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги савдо айланмаси 500 миллион доллардан ошиши мумкин. 2025 йилда бу кўрсаткич 427 миллион доллардан ошиб, бир йилда 13,5 фоизга кўпайган.Саноат кооперациясининг асосий натижаларидан бири — Ўзбекистонда Татариристон иштирокида ташкил этилган ишлаб чиқариш майдончаларидир. Чирчиқ ва Жиззах технопарклари фаолият юритмоқда. 36 гектар майдонни эгаллаган "Айритом" савдо зонаси 2024 йил августда Ўзбекистон–Афғонистон чегарасида очилган. Унинг ҳудудида савдо ва логистика марказлари, омборлар, божхона объектлари ҳамда ишлаб чиқариш бинолари мавжуд. Дастлабки 13 ойда ушбу ҳудуд орқали 187 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Афғонистон фуқаролари зонада 15 кунгача визасиз бўлиши мумкин.Форум якунлари бўйича ишлаб чиқариш кооперацияси, маҳаллийлаштириш, экспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишилган. Бироқ имзоланган тижорат шартномаларининг рўйхати ва умумий қиймати ҳозирча очиқланмади.
https://sputniknews.uz/20260331/surxondaryo-tatarstan-hamkorlik-56626608.html
қозон
татаристон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/04/59475144_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d72989e9d2bf1439ed89dffc812030c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, қозон, форум, ҳамкорлик, савдо, инвестиция, татаристон
россия, қозон, форум, ҳамкорлик, савдо, инвестиция, татаристон
Ўзбекистон Татаристонни Афғонистон бозорига биргаликда чиқишга таклиф қилди
10:04 04.08.2026 (янгиланди: 10:06 04.08.2026) Ўзбекистон делегацияси Татаристон билан агросаноат, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва логистикадаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон Татаристон компанияларига Афғонистон бозорига Термиздаги "Айритом" савдо-логистика маркази орқали биргаликда чиқишни таклиф қилди. Бу ташаббус Қозонда ўтказилган "Татаристон — Ўзбекистон" бизнес-форумида илгари
сурилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Одилхон Рустамовнинг таъкидлашича, "Айритом" Татаристон тадбиркорларига Афғонистон бозорига кириш, маҳсулот етказиб бериш ва савдо алоқаларини йўлга қўйиш учун тайёр инфратузилма тақдим этади.
Форумда Ўзбекистон ва Татаристоннинг 200 га яқин компанияси иштирок этди. Тадбир доирасида ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил қилиниб, тадбиркорлар ўртасида икки томонлама B2B музокаралари ўтказилди.
Асосий эътибор ишлаб чиқариш кооперацияси, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, экспортни кенгайтириш ва логистикани ривожлантиришга қаратилди.
Татаристон бош вазири ўринбосари — саноат ва савдо вазири Олег Коробченконинг маълум қилишича, 2026 йил якунида Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги савдо айланмаси 500 миллион доллардан ошиши мумкин. 2025 йилда бу кўрсаткич 427 миллион доллардан ошиб, бир йилда 13,5 фоизга кўпайган.
Саноат кооперациясининг асосий натижаларидан бири — Ўзбекистонда Татариристон иштирокида ташкил этилган ишлаб чиқариш майдончаларидир. Чирчиқ ва Жиззах технопарклари фаолият юритмоқда.
Навоийда 2026 йил апрелда биринчи ишлаб чиқариш корпуси ва янги корхона ишга туширилди, Бухоро саноат мажмуасида эса резидентларни жойлаштириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш ишлари давом этмоқда.
36 гектар майдонни эгаллаган "Айритом" савдо зонаси 2024 йил августда Ўзбекистон–Афғонистон чегарасида очилган. Унинг ҳудудида савдо ва логистика марказлари, омборлар, божхона объектлари ҳамда ишлаб чиқариш бинолари мавжуд. Дастлабки 13 ойда ушбу ҳудуд орқали 187 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Афғонистон фуқаролари зонада 15 кунгача визасиз бўлиши мумкин.
Форум якунлари бўйича ишлаб чиқариш кооперацияси, маҳаллийлаштириш, экспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишилган. Бироқ имзоланган тижорат шартномаларининг рўйхати ва умумий қиймати ҳозирча очиқланмади.