Ўзбекистон ташқи савдосининг 27 фоизи ЕОИИ ҳиссасига тўғри келди
Ўзбекистон ташқи савдосининг 27 фоизи ЕОИИ ҳиссасига тўғри келди
Sputnik Ўзбекистон
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан савдо айланмаси 10,98 млрд долларга етди. Иттифоқ мамлакатларига экспорт 3,655 млрд, улардан импорт эса 7,323 млрд долларни ташкил қилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 млрд долларни ташкил этди.Шундан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар — Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон билан савдо айланмаси қарийб 10,98 млрд долларга етди. Бу мамлакат умумий ташқи савдо айланмасининг 26,8 фоизига тенг.Ҳисобот даврида Ўзбекистон экспорти 15,9 млрд долларни ташкил этди. ЕОИИ давлатларига экспорт ҳажми эса 3,655 млрд долларга етди.Импорт ҳажми 25,1 млрд долларни ташкил этиб, шундан 7,323 млрд доллари ЕОИИ давлатлари ҳиссасига тўғри келди.Шу тариқа, ЕОИИ давлатларига экспорт Ўзбекистон умумий экспортининг 23 фоизини, ушбу мамлакатлардан импорт эса жами импортнинг 29,1 фоизини ташкил қилди.Мазкур даврда Ўзбекистон жаҳоннинг 195 та мамлакати билан ташқи савдо алоқаларини амалга оширди.
Январь-июнь ойларида ЕОИИ билан савдо 10,98 млрд долларга етди — бу Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 26,8 фоизи.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 млрд долларни ташкил этди.
Шундан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар — Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон билан савдо айланмаси қарийб 10,98 млрд долларга етди. Бу мамлакат умумий ташқи савдо айланмасининг 26,8 фоизига тенг.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон экспорти 15,9 млрд долларни ташкил этди. ЕОИИ давлатларига экспорт ҳажми эса 3,655 млрд долларга етди.
Импорт ҳажми 25,1 млрд долларни ташкил этиб, шундан 7,323 млрд доллари ЕОИИ давлатлари ҳиссасига тўғри келди.
Шу тариқа, ЕОИИ давлатларига экспорт Ўзбекистон умумий экспортининг 23 фоизини, ушбу мамлакатлардан импорт эса жами импортнинг 29,1 фоизини ташкил қилди.
Мазкур даврда Ўзбекистон жаҳоннинг 195 та мамлакати билан ташқи савдо алоқаларини амалга оширди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.