Ўзбекистон шахсий маълумотларни сақлаш мумкин бўлган 49 давлатни белгилади

© Depositphotos / TzidoАзиатская девушка использует биометрическую верификацию на мобильном телефоне
Азиатская девушка использует биометрическую верификацию на мобильном телефоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда айрим шахсий маълумотларни 49 давлатда сақлаш ва қайта ишлаш мумкин бўлди. Россия ҳам ушбу рўйхатга киритилди
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонда фуқароларнинг айрим шахсий маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш мумкин бўлган 49 та хорижий давлат ва ҳудуд рўйхати тасдиқланди. Бу 2026 йил 3 августдан кучга кирган Вазирлар Маҳкамасининг 415-сон қарорида белгиланган.
Рўйхатга Россия, Буюк Британия, Канада, Япония, Жанубий Корея, Гонконг, АҚШ ҳамда Европа давлатларининг аксарияти киритилган.
Мазкур давлатлар шахсга доир маълумотларни бир хил даражада ҳимоя қилишни таъминлайдиган мамлакатлар сифатида тан олинди.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароларининг биометрик ва генетик маълумотлари, шунингдек, мамлакатда ишлайдиган телекоммуникация операторлари фойдаланувчиларига оид маълумотлар республика ҳудудида сақланиши шарт.
Ушбу тоифаларга кирмайдиган шахсий маълумотларни эса ҳимоя даражаси етарли деб тан олинган хорижий давлатларда сақлаш ва қайта ишлаш мумкин.
Рўйхатдаги давлатларга шахсга доир ва эгасизлантирилган маълумотлар халқаро битимлар асосида яратилган ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда узатилиши мумкин. Бунда қўшимча рухсат олиш ёки ваколатли давлат органини хабардор қилиш талаб этилмайди, аммо маълумотлар сизиб чиқишининг олдини олиш чоралари кўрилиши шарт.
Рўйхатга кирмаган давлатларга маълумот узатиш ҳам тўлиқ тақиқланмайди. Бунинг учун оператор белгиланган стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидаларга риоя қилиши, ёхуд шахсий маълумотларни бошқариш ва сақлаш бўйича тан олинган халқаро стандартларни қўллаши керак.

Янги тартиб PayPal каби халқаро рақамли ва тўлов хизматларининг Ўзбекистон бозорига кириши учун шахсга доир маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ ҳуқуқий тўсиқлардан бирини камайтиради. Бироқ қарор мазкур хизматлар Ўзбекистонда автоматик равишда ишга тушишини англатмайди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Узбекистан запустил новую стратегию кибербезопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2026
Матбуот маркази
Сунъий интеллект ҳужуми ва дипфейкдан ҳимоя: Ўзбекистоннинг янги киберстратегияси - видео
Янгиликлар лентаси
0