Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Сунъий интеллект ҳужуми ва дипфейкдан ҳимоя: Ўзбекистоннинг янги киберстратегияси - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистоннинг янги киберхавфсизлик стратегияси ҳамда рақамли даврнинг асосий таҳдидлари — сунъий интеллектга асосланган киберҳужумлар ва дипфейклар экспертлар томонидан муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида президент томонидан 2026 йил 10 мартда тасдиқланган Ўзбекистоннинг 2030 йилгача мўлжалланган янги Киберхавфсизлик стратегиясига бағишланган Тошкент — Москва видеокўприги бўлиб ўтди.
Тошкентда тадбирда “Киберхавфсизлик маркази” ДУКнинг Идоралараро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Альберт Валиев ва Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходими Мадина Мамадалиева иштирок этди. Москва студиясида эса ахборот хавфсизлиги бўйича эксперт Алексей Лукацкий қатнашди.
Экспертлар ҳужжатнинг асосий қоидалари, давлат ахборот тизимлари ва муҳим инфратузилмаларни ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари, шунингдек, давлат органларида ихтисослаштирилган бўлинмалар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Кибержиноятчиликнинг олдини олиш, идоралараро ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Алексей Лукацкийнинг таъкидлашича, стратегияда бугунги кунда жаҳон стандарти ҳисобланган барча асосий йўналишлар инобатга олинган. Унда асосий эътибор кибертаҳдидларга жавоб қайтаришдан кўра, уларнинг олдини олишга қаратилган.
Шунингдек, 2026 йилда, айниқса, ижтимоий тармоқлар ва рақамли муҳитда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда яратилаётган дипфейклар ва киберҳужумлар асосий таҳдидлардан бири бўлиши мумкинлиги таъкидланди.
Иштирокчилар кибертаҳдидлар ва фирибгарлик схемаларига қарши курашиш бўйича Россия тажрибаси ўзбекистонлик мутахассислар учун фойдали бўлиши, шунингдек, бу соҳадаги ҳамкорлик катта салоҳиятга эга эканини қайд этдилар.
Мутахассислар телефон орқали содир этилаётган фирибгарликларга ҳам алоҳида тўхталишди. Қайд этилишича, бундай қўнғироқларнинг катта қисми хориждан, жумладан, Украина, Польша ва бошқа давлатлар ҳудудидан амалга оширилмоқда.
Бунга қарши кураш эса комплекс ёндашувни талаб қилади: операторлар даражасидаги техник фильтрлашдан тортиб, тезкор тергов ва халқаро ҳамкорликкача.
Баътфсил Sputnik Ўзбекистон видеосида.
IT cпециалист за работой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2026
ДХХ киберхавфсизликни текшириш учун мустақил “хакер”ларни жалб этади — янги қонун
Янгиликлар лентаси
0