23,5 минг ташаббус ва 2,18 трлн сўм: Ташаббусли бюджет (Опен бюджет) вилоятлар кесимида

© Sputnik / Алексей Никольский
/ Oбуна бўлиш
Иккинчи мавсумда 23 551 та лойиҳа тақдим этилди. Лойиҳалар сони қарийб 12 фоизга ошди, маблағ эса деярли ўзгармади.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги иккинчи мавсумида фуқаролар томонидан 23 551 та лойиҳа тақдим этилди. Уларни молиялаштириш учун ҳудудларга жами 2 трлн 187,7 млрд сўм ажратилган.
Биринчи мавсум билан солиштирганда ташаббуслар сони 2 502 тага ёки 11,9 фоизга кўпайган. Жорий йилнинг биринчи мавсумида 21 049 та лойиҳа тақдим этилган ва улар учун 2 трлн 188,2 млрд сўм ажратилган эди.
Демак, лойиҳалар қарийб 12 фоизга кўпайган бўлса-да, молиялаштириш ҳажми деярли ўзгармаган — 500 млн сўмга камайган.
Қайси ҳудуддан қанча лойиҳа келиб тушди?
Лойиҳалар сони бўйича Самарқанд вилояти биринчи ўринни эгаллади. Биринчи мавсумда эса Тошкент вилояти етакчи эди. Фарғона вилояти лойиҳалар сони бўйича иккинчи, ажратилган маблағ бўйича эса биринчи ўринда қайд этилди.
Ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар:
Вилоят | Лойиҳалар сони | Ажратилган маблағ (сўм) |
Самарқанд вилояти | 2 583 | 233 млрд 676 млн |
Фарғона вилояти | 2 316 | 245 млрд 50 млн |
Тошкент вилояти | 2 313 | 223 млрд 163 млн |
Андижон вилояти | 2 096 | 220 млрд 178 млн |
Наманган вилояти | 1 925 | 184 млрд 28 млн |
Қашқадарё вилояти | 1 886 | 184 млрд 632 млн |
Сурхондарё вилояти | 1 760 | 179 млрд 23 млн |
Тошкент шаҳри | 1 546 | 99 млрд 530 млн |
Хоразм вилояти | 1 525 | 123 млрд 974 млн |
Бухоро вилояти | 1 500 | 126 млрд 917 млн |
Қорақалпоғистон Респ. | 1 453 | 127 млрд 559 млн |
Жиззах вилояти | 974 | 86 млрд 550 млн |
Навоий вилояти | 914 | 88 млрд 186 млн |
Сирдарё вилояти | 760 | 65 млрд 225 млн |
Энг кўп маблағ ажратилган туман ва шаҳарлар
Самарқанд вилоятида:
Ургут тумани — 24 млрд 720 млн сўм;
Пастдарғом тумани — 24 млрд 488 млн сўм;
Самарқанд шаҳри — 24 млрд 442 млн сўм.
Сурхондарё вилоятида:
Денов тумани — 24 млрд 303 млн сўм;
Жарқўрғон тумани — 16 млрд 800 млн сўм;
Қумқўрғон тумани — 15 млрд 376 млн сўм.
Андижон вилоятида:
Андижон шаҳри — 21 млрд 40 млн сўм;
Шаҳрихон тумани — 20 млрд 217 млн сўм;
Андижон тумани — 19 млрд 932 млн сўм.
Тошкент вилоятида:
Ангрен шаҳри — 19 млрд 722 млн сўм;
Чирчиқ шаҳри — 15 млрд 37 млн сўм;
Пискент тумани — 13 млрд 110 млн сўм.
Наманган вилоятида:
Поп тумани — 18 млрд 954 млн сўм;
Янгиқўрғон тумани — 17 млрд 654 млн сўм;
Чуст тумани — 17 млрд 85 млн сўм.
Қорақалпоғистон Республикасида:
Нукус шаҳри — 18 млрд 608 млн сўм;
Амударё тумани — 12 млрд 244 млн сўм;
Тўрткўл тумани — 11 млрд 674 млн сўм;
Қўнғирот тумани — 10 млрд 251 млн сўм.
Қашқадарё вилоятида:
Косон тумани — 18 млрд 214 млн сўм;
Қарши шаҳри — 15 млрд 361 млн сўм;
Яккабоғ тумани — 15 млрд 91 млн сўм.
Фарғона вилоятида:
Фарғона шаҳри — 17 млрд 939 млн сўм;
Ўзбекистон тумани — 17 млрд 939 млн сўм;
Фарғона тумани — 17 млрд 723 млн сўм.
Навоий вилоятида:
Хатирчи тумани — 17 млрд 623 млн сўм;
Қизилтепа тумани — 11 млрд 674 млн сўм;
Навбаҳор тумани — 9 млрд 681 млн сўм;
Кармана тумани — 9 млрд 681 млн сўм.
Бухоро вилоятида:
Ғиждувон тумани — 17 млрд 85 млн сўм;
Бухоро шаҳри — 16 млрд 515 млн сўм;
Шофиркон тумани — 11 млрд 959 млн сўм;
Жондор тумани — 11 млрд 674 млн сўм.
Хоразм вилоятида:
Урганч тумани — 14 млрд 144 млн сўм;
Шовот тумани — 12 млрд 813 млн сўм;
Қўшкўпир тумани — 11 млрд 959 млн сўм;
Жиззах вилоятида:
Шароф Рашидов тумани — 12 млрд 182 млн сўм;
Зомин тумани — 9 млрд 681 млн сўм;
Бахмал тумани — 8 млрд 542 млн сўм.
Сирдарё вилоятида:
Сирдарё тумани — 9 млрд 966 млн сўм;
Боёвут тумани — 7 млрд 372 млн сўм;
Ховос тумани — 6 млрд 549 млн сўм.
Биринчи мавсумда лойиҳалар сони бўйича Тошкент вилояти 2 129 та ташаббус билан етакчилик қилган эди. Фарғона вилоятидан 2 050 та, Самарқанд вилоятидан эса 1 832 та ташаббус келиб тушган. Иккинчи мавсумда Самарқандда лойиҳалар сони 751 тага ёки қарийб 41 фоизга кўпайиб, вилоят биринчи ўринга чиқди.
Келтирилган лойиҳалар сони саралашдан олдинги, 3 август ҳолатидаги кўрсаткичлар ҳисобланади. Модерация натижасида овоз беришга қўйиладиган ташаббуслар сони камайиши мумкин.
