“Ташаббусли бюджет” (Опен бюджет)да овоз бериш бошланди: маблағлар, лойиҳалар ва ҳудудлар
10:47 11.03.2026 (янгиланди: 14:23 14.03.2026)

© Sputnik / Сгенерировано ИИ
Oбуна бўлиш
“Ташаббусли бюджет” (Опен бюджет)нинг 2026 йилги 1-мавсумида овоз бериш босқичи бошланди. Унда 17393 та лойиҳа саралашдан ўтган, вазирлик эса фирибгар Telegram ботларидан огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. “Ташаббусли бюджет”, кўпчиликка “Опен бюджет” номи билан танилган дастурнинг 2026 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу мавсумда жами 21049 та ташаббус келиб тушган. Шундан 17393 та лойиҳа саралаш босқичидан ўтган. Овоз бериш босқичида эса жами 8101 та маҳалла иштирок этмоқда.
2026 йилги 1-мавсумда ташаббуслар учун 2,188 триллион сўм ажратилди. Бу ўтган мавсумга нисбатан 1,150 триллион сўмга ёки қарийб 35 фоизга кам. 2025 йилги 2-мавсумда эса бу кўрсаткич 3,338 триллион сўмни ташкил этган эди.
Шунингдек, 596 та шериклик лойиҳаси келиб тушган. Улардан 16 та маҳалла лойиҳаси ғолиб деб топилган ва уларга 6,7 миллиард сўм ажратилган.
Шу билан бирга, 13 март куни вазирлик “Ташаббусли бюджет” атрофида норасмий Telegram ботлари орқали овоз эвазига пул ваъда қилиш ҳолатлари кўпайгани ҳақида огоҳлантирди. Қайд этилишича, ваъда қилинган маблағлар берилмаётгани юзасидан фуқаролардан юзлаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, берилган овозлар учун ҳеч қандай тўлов ёки моддий рағбатлантириш назарда тутилмаган.
Вилоятлар кесимида саралаш босқичидан ўтган ташаббуслар сони қуйидагича:
• Тошкент вилояти — 1652 та
• Фарғона вилояти — 1611 та
• Самарқанд вилояти — 1589 та
• Сурхондарё вилояти — 1363 та
• Бухоро вилояти — 1352 та
• Хоразм вилояти — 1313 та
• Наманган вилояти — 1295 та
• Қашқадарё вилояти — 1262 та
• Тошкент шаҳри — 1203 та
• Андижон вилояти — 1182 та
• Қорақалпоғистон Республикаси — 1178 та
• Жиззах вилояти — 881 та
• Навоий вилояти — 784 та
• Сирдарё вилояти — 728 та
• Тошкент вилояти — 1652 та
• Фарғона вилояти — 1611 та
• Самарқанд вилояти — 1589 та
• Сурхондарё вилояти — 1363 та
• Бухоро вилояти — 1352 та
• Хоразм вилояти — 1313 та
• Наманган вилояти — 1295 та
• Қашқадарё вилояти — 1262 та
• Тошкент шаҳри — 1203 та
• Андижон вилояти — 1182 та
• Қорақалпоғистон Республикаси — 1178 та
• Жиззах вилояти — 881 та
• Навоий вилояти — 784 та
• Сирдарё вилояти — 728 та
Соҳалар кесимида келиб тушган ташаббуслар:
• йўлларни таъмирлаш — 9878 та
• мактабларни таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш — 2921 та
• болалар ўйингоҳлари барпо этиш ва таъмирлаш — 1617 та
• электр энергияси таъминоти — 1282 та
• маҳалла гузарларини таъмирлаш — 982 та
• ичимлик суви ва оқава тизими — 665 та
• кўча чироқлари — 591 та
• мактабгача таълим муассасалари — 590 та
• соғлиқни сақлаш муассасалари — 556 та
• бошқа лойиҳалар — 1967 та
• мактабларни таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш — 2921 та
• болалар ўйингоҳлари барпо этиш ва таъмирлаш — 1617 та
• электр энергияси таъминоти — 1282 та
• маҳалла гузарларини таъмирлаш — 982 та
• ичимлик суви ва оқава тизими — 665 та
• кўча чироқлари — 591 та
• мактабгача таълим муассасалари — 590 та
• соғлиқни сақлаш муассасалари — 556 та
• бошқа лойиҳалар — 1967 та
Овоз бериш жараёнлари 20 март куни соат 23:59 га қадар давом этади.
Маълумот учун: шериклик лойиҳалари — ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилган тақдирда, лойиҳани автоматик равишда ғолиб деб топиш ва қолган 50 фоизни республика бюджетидан қоплаш механизми ҳисобланади.
