Қирғизистон Ўзбекистондан ўтган Чонгара аҳолисига фуқаролик беришни бошлади

© ИА Кабар Узбекистан приступил к процедуре передачи двух сел Кыргызстану
Узбекистан приступил к процедуре передачи двух сел Кыргызстану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2026
Oбуна бўлиш
Қирғизистон таркибига ўтган Чонгара қишлоғида аҳолини фуқароликка қабул қилиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистондан Қирғизистон таркибига ўтаётган Чонгара ва Тош-Тепа қишлоқларида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда Қирғизистоннинг "Кабар" миллий ахборот агентлиги.
Ҳозирда маҳаллий аҳоли билан тушунтириш учрашувлари ўтказилиб, уларга Қирғизистон фуқаролигини олиш тартиби ва тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар ҳақида маълумот берилмоқда. Фуқароликни расмийлаштириш ишларини 2026 йил охиригача якунлаш режалаштирилган. Шундан сўнг аҳоли Қирғизистон паспортларини олиши мумкин.
Чонгара ва Таш-Тобо қишлоқлари Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегарасини демаркация қилиш доирасида Қирғизистон таркибига ўтган эди. Илгари Фарғона вилоятига қарашли бўлган ушбу икки қишлоқда 2,5 мингга яқин киши, асосан этник қирғизлар яшайди.
Қирғизистон президенти матбуот котиби Асқат Алагозовнинг маълум қилишича, икки қишлоқ эвазига Қирғизистон Ўзбекистонга чегара ҳудудидаги майдони тенг бўлган ер участкаларини берган. Алмашилган қишлоқлар ва улар эвазига берилган ерларнинг аниқ майдони очиқланмаган.
Бундан ташқари, томонлар Сай ва Таян қишлоқлари ўртасида автомобиль йўли қуриш учун умумий майдони 236 гектар бўлган тенг ер участкаларини алмашган.
Узбекистан, Кыргызстан и Таджикистан официально ратифицировали соглашение о границах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегара келишувини расман тасдиқлади
Янгиликлар лентаси
0