https://sputniknews.uz/20260804/eurasia-loyihalar-59464355.html
Нефть қазиб олиш, Хитойга янги кўприк ва кема заводи: "Евроосиё" лойиҳалари
Нефть қазиб олиш, Хитойга янги кўприк ва кема заводи: "Евроосиё" лойиҳалари
Sputnik Ўзбекистон
ЕОТБ мониторинги Евроосиёда портлар, автомобиль ва темир йўллар, логистика марказлари, энергетика ҳамда саноат корхоналарига йўналтирилган янги йирик лойиҳаларни жамлади.
2026-08-04T13:51+0500
2026-08-04T13:51+0500
2026-08-04T13:51+0500
ўзбекистон ва еоии
евроосиё тараққиёт банки (еотб)
иқтисод
еоии
транспорт
металлургия
энергетика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/06/42806638_0:0:2732:1537_1920x0_80_0_0_7ad01ff1db302d5a61876c6a7d0f557d.jpg
ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда транспорт, саноат ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банкининг янги мониторингида маълум қилинди.Ўзбекистонда Ўзметкомбинатнинг 839 млн долларлик иссиқлайин прокат мажмуаси ишга туширилди. Шунингдек, Урганч—Хива ўртасидаги 120 млн долларлик пулли йўлни очиш ва Янгийўл туманида 370 млн долларлик логистика марказини кенгайтириш режалаштирилган.Қозоғистонда Қуриқ портида қарийб 1 млрд долларлик кўп функцияли терминал қурилади. Биринчи босқич йилига 15 млн тонна юкка хизмат кўрсатади, якуний қувват эса 25 млн тоннага етказилади. Тенгиз конидаги кенгайтириш ишлари якунлангач, 2026 йилда нефть қазиб олишни 40 млн тоннага етказиш режалаштирилган. Манғистау вилоятида эса камида 267 млн долларлик кемасозлик заводини қуриш таклиф этилмоқда. Корхона йилига саккизтагача кема ишлаб чиқариши мумкин.Россияда 300 МВт қувватли Новолак шамол электр станцияси тўлиқ ишга туширилди. Россия ва Хитой Жалинда—Мохэ автомобиль-темир йўл кўпригининг асосий параметрларини келишиб олмоқчи. Ушбу йўналиш Якутиядан Хитойга юк етказиш масофасини 2 минг километрдан кўпроққа қисқартириши кутилмоқда.Экспорт юклари 6 фоиз, каботаж ташувлари 22 фоиздан зиёд ошди, транзит эса 6 фоизга камайди. Қуруқ юклар ҳажми 9 фоиз ўсиб, 224 млн тоннадан ошди.Қирғизистоннинг "Элдик банк"и ва Хитой Давлат тараққиёт банки 1 млрд юан (қарийиб 150 млн доллар)лик кредит битимини имзолади. Маблағлар инфратузилма, яшил энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларига йўналтирилади.Мониторинг Евроосиёда асосий эътибор янги транспорт қувватларини яратиш, саноатни маҳаллийлаштириш ва минтақалараро савдо йўлакларини кенгайтиришга қаратилаётганини кўрсатади.
https://sputniknews.uz/20260802/russia-investitsiyalar-59434393.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/06/42806638_1:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_b218c1c72dd8f448d6075e6cf7377bfc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
евроосиё тараққиёт банки (еотб), иқтисод, еоии, транспорт, металлургия, энергетика
евроосиё тараққиёт банки (еотб), иқтисод, еоии, транспорт, металлургия, энергетика
Нефть қазиб олиш, Хитойга янги кўприк ва кема заводи: "Евроосиё" лойиҳалари
ЕОТБ мониторингида Ўзбекистон ва ЕОИИдаги йирик транспорт, саноат ҳамда энергетика лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда транспорт, саноат ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банкининг янги мониторингида
маълум қилинди.
Ўзбекистонда Ўзметкомбинатнинг 839 млн долларлик иссиқлайин прокат мажмуаси ишга туширилди. Шунингдек, Урганч—Хива ўртасидаги 120 млн долларлик пулли йўлни очиш ва Янгийўл туманида 370 млн долларлик логистика марказини кенгайтириш режалаштирилган.
Қозоғистонда Қуриқ портида қарийб 1 млрд долларлик кўп функцияли терминал қурилади. Биринчи босқич йилига 15 млн тонна юкка хизмат кўрсатади, якуний қувват эса 25 млн тоннага етказилади.
"Хоргос — Шарқий дарвоза"даги терминал хизмати кўрсатиш қуввати 540 мингдан 800 минг стандарт контейнерга оширилди.
Тенгиз конидаги кенгайтириш ишлари якунлангач, 2026 йилда нефть қазиб олишни 40 млн тоннага етказиш режалаштирилган. Манғистау вилоятида эса камида 267 млн долларлик кемасозлик заводини қуриш таклиф этилмоқда. Корхона йилига саккизтагача кема ишлаб чиқариши мумкин.
Россияда 300 МВт қувватли Новолак шамол электр станцияси тўлиқ ишга туширилди. Россия ва Хитой Жалинда—Мохэ автомобиль-темир йўл кўпригининг асосий параметрларини келишиб олмоқчи. Ушбу йўналиш Якутиядан Хитойга юк етказиш масофасини 2 минг километрдан кўпроққа қисқартириши кутилмоқда.
Россия денгиз портларининг юк айланмаси ҳам ўсишга қайтди. 2026 йилнинг биринчи ярмида кўрсаткич қарийб 6 фоизга ошиб, 452 млн тоннага етди ва ўтган йилги пасайишни қоплади.
Экспорт юклари 6 фоиз, каботаж ташувлари 22 фоиздан зиёд ошди, транзит эса 6 фоизга камайди. Қуруқ юклар ҳажми 9 фоиз ўсиб, 224 млн тоннадан ошди.
Қирғизистоннинг "Элдик банк"и ва Хитой Давлат тараққиёт банки 1 млрд юан (қарийиб 150 млн доллар)лик кредит битимини имзолади. Маблағлар инфратузилма, яшил энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларига йўналтирилади.
Мониторинг Евроосиёда асосий эътибор янги транспорт қувватларини яратиш, саноатни маҳаллийлаштириш ва минтақалараро савдо йўлакларини кенгайтиришга қаратилаётганини кўрсатади.