https://sputniknews.uz/20260802/russia-investitsiyalar-59434393.html
Уч йиллик соф чиқимдан сўнг: Россияга тўғридан-тўғри инвестициялар 11,1 млрд долларга етди
Уч йиллик соф чиқимдан сўнг: Россияга тўғридан-тўғри инвестициялар 11,1 млрд долларга етди
Sputnik Ўзбекистон
Россияга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф оқими 2025 йилда 11,1 млрд долларга етди. Йиллик натижа биринчи ярим йилликдаги юқори оқим ҳисобига шаклланди, ЕОИИда эса манзара турлича бўлди.
2026-08-02T12:49+0500
2026-08-02T12:49+0500
2026-08-02T12:49+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
россия
беларусь
инвестиция
халқаро валюта жамғармаси (хвж)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/321/15/3211599_0:257:2730:1793_1920x0_80_0_0_20790b643418b67b4ba41d86f0f70980.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Россияга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф оқими 2025 йилда 11,1 млрд долларни ташкил этди. 2024 йилда бу кўрсаткич минус 9,35 млрд доллар бўлган. Бир йил ичида инвестиция баланси қарийб 20,5 млрд долларга яхшиланган. Бу ҳақда ЕИКнинг "Евроосиё иқтисодий иттифоқида тўғридан-тўғри инвестициялар" статистик бюллетенида маълум қилинган.Соф оқим янги лойиҳаларнинг умумий қийматини эмас, йил давомида кирган ва қайтарилган тўғридан-тўғри инвестициялар ўртасидаги натижани кўрсатади. Ижобий рақам Россияда инвестиция мажбуриятларининг кўпайиши уларнинг қайтарилиши ёки қисқаришидан юқори бўлганини англатади. ЕЭК ҳисоб-китоби Халқаро валюта жамғармаси методологияси асосида тузилган.Инвестицияларнинг ижобий натижаси, асосан, йилнинг биринчи ярмида шаклланди. Биринчи чоракда соф оқим 5,5 млрд, иккинчи чоракда 10,8 млрд долларга етди. Учинчи ва тўртинчи чоракларда эса маблағларнинг қайтарилиши устун келиб, мос равишда минус 1,1 млрд ва минус 4 млрд доллар қайд этилди.ЕОИИнинг бошқа мамлакатларида инвестиция динамикаси турлича бўлди. Арманистонга соф оқим 110,7 млн доллардан 708 млн долларгача ошди. Қирғизистонда кўрсаткич 255,3 млн доллардан 335,4 млн долларга етди. Беларусь 1,6 млрд долларлик ижобий натижани сақлаб қолди, Қозоғистонда эса соф оқим минус 916,4 млн долларни ташкил этди
https://sputniknews.uz/20260625/uzbekistan-eaeu-loyihalar-58589461.html
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/321/15/3211599_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_0bd019b88461fbfed4259a34650c6593.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, россия, беларусь, инвестиция, халқаро валюта жамғармаси (хвж)
еоии, еик, россия, беларусь, инвестиция, халқаро валюта жамғармаси (хвж)
Уч йиллик соф чиқимдан сўнг: Россияга тўғридан-тўғри инвестициялар 11,1 млрд долларга етди
ЕЭК маълумотларига кўра, 2025 йилда Россияда инвестициялар оқими уч йилдан сўнг яна ижобий кўрсаткичга қайтди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Россияга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф оқими 2025 йилда 11,1 млрд долларни ташкил этди. 2024 йилда бу кўрсаткич минус 9,35 млрд доллар бўлган. Бир йил ичида инвестиция баланси қарийб 20,5 млрд долларга яхшиланган. Бу ҳақда ЕИКнинг "Евроосиё иқтисодий иттифоқида тўғридан-тўғри инвестициялар" статистик бюллетенида
маълум қилинган.
Соф оқим янги лойиҳаларнинг умумий қийматини эмас, йил давомида кирган ва қайтарилган тўғридан-тўғри инвестициялар ўртасидаги натижани кўрсатади.
Ижобий рақам Россияда инвестиция мажбуриятларининг кўпайиши уларнинг қайтарилиши ёки қисқаришидан юқори бўлганини англатади. ЕЭК ҳисоб-китоби Халқаро валюта жамғармаси методологияси асосида тузилган.
Йиллик натижанинг асосий қисми компаниялар капиталида иштирок этиш воситалари ҳисобига шаклланди — 7,5 млрд доллар. Қарз воситалари бўйича соф оқим яна 3,7 млрд долларни ташкил қилди. 2024 йилда қарз воситалари бўйича 14,2 млрд долларлик манфий кўрсаткич қайд этилган эди.
Инвестицияларнинг ижобий натижаси, асосан, йилнинг биринчи ярмида шаклланди. Биринчи чоракда соф оқим 5,5 млрд, иккинчи чоракда 10,8 млрд долларга етди.
Учинчи ва тўртинчи чоракларда эса маблағларнинг қайтарилиши устун келиб, мос равишда минус 1,1 млрд ва минус 4 млрд доллар қайд этилди.
ЕОИИнинг бошқа мамлакатларида инвестиция динамикаси турлича бўлди. Арманистонга соф оқим 110,7 млн доллардан 708 млн долларгача ошди. Қирғизистонда кўрсаткич 255,3 млн доллардан 335,4 млн долларга етди. Беларусь 1,6 млрд долларлик ижобий натижани сақлаб қолди, Қозоғистонда эса соф оқим минус 916,4 млн долларни ташкил этди