https://sputniknews.uz/20260804/davlat-xizmatchilar-maosh-59487592.html
KPI, устама ва бонуслар: давлат хизматчилари маоши қандай ўзгариши мумкин?
KPI, устама ва бонуслар: давлат хизматчилари маоши қандай ўзгариши мумкин?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда давлат хизматчилари учун ягона ва натижага асосланган иш ҳақи тизими таклиф қилинди. У 54 минг ходимни қамраб олиб, 11 разряд, 6 поғона, KPI устамалари ва аниқ мезонлар асосида бонус тўловларини назарда тутади.
2026-08-04T16:58+0500
2026-08-04T16:58+0500
2026-08-04T16:58+0500
шавкат мирзиёев
маош
маъмурий иш
сунъий интеллект
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/15/47636543_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_67440bdcabf3b449ba730b09ce1bb4ac.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев давлат фуқаролик хизматчиларининг иш ҳақи тизими ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, давлат органларидаги бошқарув ходимлари штат бирликлари 2016 йилдаги 73 мингтадан 54 мингтага мақбуллаштирилган.Янги тизимда давлат органлари миллий, республика, ҳудудий, шунингдек, туман ва шаҳар даражаларига ажратилади. Ходимлар эса бажарадиган вазифаларига қараб маъмурий бошқарув, асосий ва қўллаб-қувватлаш гуруҳларига бўлинади.Халқаро тажриба асосида 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткасини жорий этиш режалаштирилган. Ҳозирги ўндан ортиқ устама ва мукофот ўрнига учта асосий рағбатлантириш тўлови қолдирилади.Устамалар ходимнинг малака даражаси, функционал вазифаларни бажариши, ижро ва меҳнат интизоми, ташаббускорлиги ҳамда самарадорлик кўрсаткичлари — KPI асосида белгиланади.Муҳим ва мураккаб вазифаларни бажарган, инновацион ёндашувларни жорий этган ва юқори натижа кўрсатган ходимларга ҳисобот даври якуни бўйича бонус тўлаш назарда тутилмоқда.Ҳудудий бошқармалар ходимларининг иш ҳақи тегишли ҳокимликлардаги ўхшаш лавозимлар маошидан юқори бўлмайди. Туман ва шаҳарларда маош ҳамда штат бирликларини белгилашда аҳоли сони ва ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади.
https://sputniknews.uz/20260727/uzbekistan-ish-haqi-59301990.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/15/47636543_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_c85e1f2b99b860a398cc55ab94ad241a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, маош, маъмурий иш, сунъий интеллект, жамият, ўзбекистон
шавкат мирзиёев, маош, маъмурий иш, сунъий интеллект, жамият, ўзбекистон
KPI, устама ва бонуслар: давлат хизматчилари маоши қандай ўзгариши мумкин?
Янги тизим 54 минг давлат хизматчисини қамраб олиб, 11 разряд, 6 поғона ҳамда KPIга асосланган тўловларни назарда тутади
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев давлат фуқаролик хизматчиларининг иш ҳақи тизими ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат органларидаги бошқарув ходимлари штат бирликлари 2016 йилдаги 73 мингтадан 54 мингтага мақбуллаштирилган.
Энди 54 минг нафар давлат хизматчисини қамраб оладиган ягона, очиқ ва меҳнат натижаларига асосланган иш ҳақи тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Янги тизимда давлат органлари миллий, республика, ҳудудий, шунингдек, туман ва шаҳар даражаларига ажратилади. Ходимлар эса бажарадиган вазифаларига қараб маъмурий бошқарув, асосий ва қўллаб-қувватлаш гуруҳларига бўлинади.
Халқаро тажриба асосида 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткасини жорий этиш режалаштирилган. Ҳозирги ўндан ортиқ устама ва мукофот ўрнига учта асосий рағбатлантириш тўлови қолдирилади.
Устамалар ходимнинг малака даражаси, функционал вазифаларни бажариши, ижро ва меҳнат интизоми, ташаббускорлиги ҳамда самарадорлик кўрсаткичлари — KPI асосида белгиланади.
Муҳим ва мураккаб вазифаларни бажарган, инновацион ёндашувларни жорий этган ва юқори натижа кўрсатган ходимларга ҳисобот даври якуни бўйича бонус тўлаш назарда тутилмоқда.
Бонусларни белгилашда ходимнинг илғор ахборот технологиялари, жумладан, сунъий интеллектдан фойдаланиш кўникмалари, замонавий билимларни ўзлаштириши, тажрибаси ва малакасини ошириши ҳам инобатга олинади.
Ҳудудий бошқармалар ходимларининг иш ҳақи тегишли ҳокимликлардаги ўхшаш лавозимлар маошидан юқори бўлмайди. Туман ва шаҳарларда маош ҳамда штат бирликларини белгилашда аҳоли сони ва ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади.