Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 7,1 млн сўмга етди — ҳудудлар ва соҳалар рейтинги

© Depositphotos / minervastockРасчет заработной платы. Архивное фото
Расчет заработной платы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2026
Oбуна бўлиш
Энг юқори кўрсаткич ҳудудлар орасида Тошкент шаҳрида, соҳалар кесимида эса молия тизимида қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июнь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7 млн 91 минг сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайси ҳудудларда иш ҳақи юқори?
Ўртача иш ҳақи энг юқори бўлган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри — 12 млн 14 минг сўм;
Навоий вилояти — 8 млн 723 минг сўм;
Тошкент вилояти — 6 млн 676 минг сўм.
Энг паст кўрсаткичлар эса Қашқадарё вилоятида — 4 млн 865 минг сўм, Сурхондарё вилоятида — 4 млн 937 минг сўм ва Фарғона вилоятида — 5 млн 163 минг сўм қайд этилди.
Қайси соҳаларда иш ҳақи энг юқори?
Йирик иқтисодий фаолият турлари кесимида энг юқори ўртача иш ҳақи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик соҳасида қайд этилди — 19 млн 100 минг сўм.
Ахборот ва алоқа соҳасида ўртача иш ҳақи 17 млн 417 минг сўмни ташкил этди.
Бироқ ушбу соҳаларнинг алоҳида йўналишлари бўйича кўрсаткичлар янада юқори:
суғурта ва қайта суғурталаш фаолиятида — 26 млн 14 минг сўм;
молиявий хизматлар ва суғурта бўйича ёрдамчи фаолиятда — 24 млн 896 минг сўм;
компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматларда — 22 млн 235 минг сўм;
ахборот хизматларида — 21 млн 410 минг сўм;
суғурта ва нафақа таъминотидан ташқари молиявий хизматларда — 18 млн 432 минг сўм;
алоқа соҳасида — 12 млн 970 минг сўм.
Энг паст ўртача иш ҳақи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда — 4 млн 440 минг сўм, таълимда — 4 млн 977 минг сўм, яшаш ва овқатланиш хизматларида эса 5 млн 189 минг сўмни ташкил этди.
Энг катта ўсиш қайси соҳаларда?
Иш ҳақи энг тез ташиш ва сақлаш соҳасида ўсди — 22,8 фоиз.
Шунингдек:
таълимда — 20,3 фоиз;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда — 20,1 фоиз;
қурилишда — 19,9 фоиз ўсиш қайд этилди.
Ахборот ва алоқа соҳасида компьютер дастурлаштириш ҳамда маслаҳат хизматларида ўртача маош 22 млн 234 минг сўмга, ахборот хизматларида эса 21 млн 410 минг сўмга етди.
Таълим тизимида катта фарқ сақланиб қолди: олий таълимда ўртача иш ҳақи 12 млн 47 минг сўм, умумий ўрта таълимда 4 млн 669 минг сўм, мактабгача таълимда эса 2 млн 721 минг сўм бўлди.

Эслатма: номинал иш ҳақи солиқ ва бошқа тўловларни ўз ичига олган ҳисобланган сумма бўлиб, ходим қўлига оладиган соф маблағни англатмайди. Ярим йиллик ҳисоб-китобларга кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари киритилмаган — улар бўйича тўлиқ маълумот йилда бир марта эълон қилинади.

Матндаги иш ҳақи миқдорлари ўқишга қулай бўлиши учун яхлитлаб берилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Средняя_зарплата_по_видам_деятельности_в_Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2026
Ўзбекистонда қайси соҳа ходимлари энг кўп маош олмоқда
Янгиликлар лентаси
0