https://sputniknews.uz/20260804/boshpanasizlar-yangi-qaror-59482804.html
Бошпанасизларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича янги қарор қабул қилинди
Бошпанасизларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича янги қарор қабул қилинди
Sputnik Ўзбекистон
1 сентябрдан бошпанасиз шахсларни ижтимоий марказларга суд қарори билан жойлаштириш бекор қилинади. Уларга бошпана, озиқ-овқат, ҳужжатларни тиклаш, касбга ўқитиш ва ишга жойлашишда ёрдам берилади.
2026-08-04T14:43+0500
2026-08-04T14:43+0500
2026-08-04T14:43+0500
ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
жамият
ўзбекистон
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонда бошпанасиз шахсларни ижтимоий марказларга жойлаштиришнинг янги тартиби жорий этилади. Бу Президентнинг “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.Ҳужжатга кўра, ички ишлар органлари тизимидаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказлари деб қайта номланади.2026 йил 1 сентябрдан бошпанасиз шахсларни марказларга суд қарори асосида жойлаштириш амалиёти бекор қилинади. Улар ижтимоий марказларга фақат ўз розилиги билан жойлаштирилади.Бошпанасиз шахслар марказга ўз мурожаати асосида, “маҳалла еттилиги”нинг ўрганиш натижаларига кўра ёки ижтимоий ходим ҳамда профилактика инспектори кўмагида жойлаштирилиши мумкин. Ҳужжатларни тиклаш, касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш чоралари ҳам индивидуал режага киритилади.2026 йил 1 октябрдан марказларга жойлаштирилган шахслар белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилади. Уларни касбга ўқитиш учун туман ва шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари орқали ваучерлар ажратилади.Шунингдек, марказда яшаш даврида бошпанасиз шахслар муассаса манзили бўйича вақтинча рўйхатга олинади. Уларни рўйхатга қўйиш ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ давлат божи “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
https://sputniknews.uz/20260709/bola-urish-aliment-etimlar-senat-ozgarishlar-58927343.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, жамият, ўзбекистон, янги қонун
ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, жамият, ўзбекистон, янги қонун
Бошпанасизларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича янги қарор қабул қилинди
Бошпанасиз шахслар марказларга ўз розилиги билан жойлаштирилиб, бошпана, озиқ-овқат ва ижтимоий хизматлар билан таъминланади.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонда бошпанасиз шахсларни ижтимоий марказларга жойлаштиришнинг янги тартиби жорий этилади. Бу Президентнинг “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида
белгиланди.
Ҳужжатга кўра, ички ишлар органлари тизимидаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказлари деб қайта номланади.
2026 йил 1 сентябрдан бошпанасиз шахсларни марказларга суд қарори асосида жойлаштириш амалиёти бекор қилинади. Улар ижтимоий марказларга фақат ўз розилиги билан жойлаштирилади.
Марказга қабул қилинган шахслар вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади. Ҳар бир шахс учун индивидуал режа ишлаб чиқилиб, унга ижтимоий, тиббий ва бошқа зарур ёрдамлар кўрсатилади.
Бошпанасиз шахслар марказга ўз мурожаати асосида, “маҳалла еттилиги”нинг ўрганиш натижаларига кўра ёки ижтимоий ходим ҳамда профилактика инспектори кўмагида жойлаштирилиши мумкин. Ҳужжатларни тиклаш, касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш чоралари ҳам индивидуал режага киритилади.
2026 йил 1 октябрдан марказларга жойлаштирилган шахслар белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилади. Уларни касбга ўқитиш учун туман ва шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари орқали ваучерлар ажратилади.
Шунингдек, марказда яшаш даврида бошпанасиз шахслар муассаса манзили бўйича вақтинча рўйхатга олинади. Уларни рўйхатга қўйиш ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ давлат божи “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳозир Ўзбекистонда жами 726 ўринга мўлжалланган 11 та реабилитация маркази фаолият кўрсатмоқда. 2026 йилнинг биринчи ярмида уларга 1,1 минг нафар шахс жойлаштирилган.